Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 19 сентябр куни Навоий давлат педагогика институти Чет тиллар факультетида Буюк Британиянинг Change Academy (Ўзгаришлар мактаби) дастури доирасида яратилган “INPRODEC” лойиҳасининг ишчи гуруҳи томонидан тренинг ташкил этилди.

Тренинг машғулотидан кўзланган асосий мақсад ОТМ профессор-ўқитувчиларини лойиҳа иши билан яқиндан таништириш, келажакда касбий ривожланиш маркази фаолиятини кенг йўлга қўйиш ҳамда бўлажак ўқув курсларининг контентини шакллантириш учун ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эҳтиёжлари, талаб ва таклифлари билан яқиндан танишишдан иборат эди.

Ушбу тренинг машғулотига асосан турли нолисоний фанларни чет тилида ўтувчи профессор-ўқитувчилар жалб этилди. Профессор-ўқитувчиларнинг бу таркибини саралаб олишдан асосий мақсад уларнинг ўз фанлари билан бирга чет тилини ҳам билишидир.

 

Кўрилганлар сони: 933