Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни Олий Мажлисга йўлаётган мурожаатномасида яна мамлакатдаги сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўхталиб, уларни доим қўллаб-қувватлашини айтди. 

“Сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш, журналист ва блогерларнинг эркин фаолият юритиш ва ижод қилишлари учун бундан кейин ҳақиқий ҳуқуқий асослар ва кенг имкониятлар яратилади. Бундан кейин ҳам тўртинчи ҳокимият вакилларининг эркин ва холис фаолият юритишлари, республикамизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларни халқимиз ва халқаро ҳамжамият учун очиқ-ойдин ёритишлари учун барча шарт-шароитларни яратамиз.

Жойлардаги муаммо ва камчиликларни рўй-рост очиб бериш, уларни ҳаққоний ёритишларида мен профессионал журналистларни ҳамиша ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман”, дейди давлат раҳбари. 

Кўрилганлар сони: 3096