Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Indiegogo сайтида электрон ҳамённинг янги тури  Spendwallet учун маблағ йиғиш бўйича акция муваффақиятли давом этмоқда. У ўзида 20 та магнитли картагача (кредит, дебет ва совға карталарини) бўлган маълумотларни сиғдира олади. Бошқа тегинишларсиз тўлов турларидан фарқли равишда бу ерда  NFC эмас, Magnetic Flux Emulation (MFE) магнит технологияси мавжуд. Махсус дастур картаридер учун магнит ипи билан оригинал пластик карталаридан ҳисобни ечаётганида зарур бўлган магнит майдонини яратади. Сенсорли тугмалар орқали транзакцияни амалга ошириш учун керакли карта танланади ва тўлов факти тасдиқланади. LED дисплейи операцияларни белгилаш учун хизмат қилади. Spendwallet’да янги карталарни сақлаш тўпламли ўқиш дастури ёрдамида амалга ошади. Дастур смартфонга iOS ёки Android ОТ базасида аудио улагичи орқали ёқилади. Мобиль дастур Spendwallet’даги карта маълумотларини қурилмаларда ҳам синхронлаштиради. Ёзиб олинган маълумот 256 битли криптоалгоритм билан ҳимояланган. Spendwallet смартфон билан Bluetooth орқали боғланади. Қурилмадан 20 метр узоқлашиш ҳолатида мобиль телефон бу ҳақида огоҳлантиради, барча сақланган маълумотлар эса ўчиб кетади. Дастурчилар қайд этишича, қурилма банкоматлар билан ўзаро ҳамкорликка мўлжалланмаган. Сабаби Spendwallet’да фавқулодда ҳодисалар бўлганда битта пластик карталарни сақлаш учун мўлжалланган. Ички батарея бир ойлик фойдаланиш учун етади, зарядлаш microUSB улагичи орқали амалга ошади. 76х120х5.6 мм улагичли қурилма нархи — 99 доллар.

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 6519