Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Янги Pinngle мессенжери сизни 2017 йил билан қутлаб, яхши янгиликлар, ёқимли совғалар ва қувончли воқеаларни тилаб қолади! Биз «Янги йил Pinngle билан» танловига якун ясар эканмиз, смартфон, планшет ва power банк соҳибларининг номларини эълон қилишга ва ғолиб чиққан скриншотларни тақдим этишга тайёрмиз.
Бугун Pinngle мессенжернинг янгиланган версиясини тақдим этади: илова олдингига нисбатан барқарор ишламоқда, қўнғироқлар деярли бир зумда уланяпти, мавжуд баглар тўғирланди, Pinngle иловасининг ҳозирги ва бўлғуси фойдаланувчилари учун муҳим янгиланишлар жорий этилди.
Pinngle иловасининг ҳатто секин ишлайдиган интернет шароитларида ҳам жуда яхши ишлашига ўзингиз баҳо беринг! 

Ўзбек тилидаги версия

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги фойдаланувчилар учун махсус яратилган Pinngle иловасининг ўзбек тилига эга янгиланган интерфейсини кутиб олинг. Энди сиз иловани ўрнатиш пайтида ўзингизнинг она тилингизда ишлайдиган интерфейсни танлашингиз ёки мавжуд тил версиясини унга алмаштиришингиз мумкин.

Гуруҳли чатлар

Жамоавий чатлар функцияси жорий этилди. Энди сиз ўзаро матнли хабарларни алмашиш ва дўстлар, танишлар, ходимлар ва шериклар билан мулоқот қилиш учун гуруҳларни яратишингиз мумкин. Бунинг учун экрандаги «плюс» белгисини босинг, бир нечта зарур контактларни танланг ва гуруҳли чатни бошланг.
Тез орада гуруҳли аудио- ва видео чатлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
Агар смартфонингизда Pinngle иловаси бўлмаса, уни мавжуд мессенжерлар қаторига қўшинг. Бундан асло афсусланмайсиз: Pinngle секин ишлайдиган интернетга мослаштирилган бўлиб, бошқа мессенжерлар ишламайдиган жойда ҳам яхши ишлайди! Pinngle ҳақида айниқса сиздан узоқда яшайдиган яқинларингизга ва танишларингизга гапириб беринг... Ва янгиликларимизни кузатиб боринг, Pinngle ҳали кўплаб қизиқарли нарсаларни тайёрлаб қўйган!

Кўрилганлар сони: 6883