Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда пиллачилик қадимий ва кўп асрлардан буён халқ шуғулланиб келаётган соҳалардан бири. Мустақилликка эришганимиздан сўнг дунёда нуфузига эга ипак толалари сифатини янада яхшилаш, ривожлантириш йўлида бир қанча ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган қарори бу борада дастуриламал бўлди.

Қарорга мувофиқ тижорат банклари иштирокида таъсис этиладиган, ўзига маълум хўжалик зоналари бириктири­ладиган, ҳудудларда пиллачилик тар­моғи корхоналари фаолиятини муво­фиқлаштирадиган бешта минтақавий жамиятдан иборат "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ташкил этилмоқда.

Шунингдек, ҳудудий ва туман "Агропилла" корхоналарини ташкил этиш, улар зиммасига сифатли ипак қурти уруғини пиллачилик билан шуғулланувчи касаначилар ва ташкилот­ларга тарқатиш, ипак қуртини парва­ришлаш ва пилла етиштириш бўйича консультация хизматлари кўрсатиш назарда тутилган. Бу ниҳоятда аҳа­миятли. Пилланинг сифати унга мал­акали мутахассис бириктирилишига боғлиқ. Бундан ташқари, қарорда озу­қа манбаи сифатида тут дарахтлари майдонини кенгайтириш назарда ту­тилган. Вилоятимизда жорий йил якка қатор қилиб, 922 минг дона тут кўчати ўтқазилди. Улар уч йилдан сўнг ҳосилга киради. Давлатга 1005 тонна пилла топшириш режамиз бор. Буни удда­лаймиз, албатта. Айни кунларда фер­мер хўжаликлар билан шартно­малар тузилди. Яқинда парвариш­ла­наётган ўн етти минг етти юз қути ипак қурти фермер хўжаликлари ва оилавий пуд­ратчиларга тарқатилади. Ипак қурти­нинг ўсиши, озиқланиши, парвариши­ни ҳосилотларимиз вақти-вақти билан текшириб туришади. Фақат пиллачи­лик соҳасидаги мута-ха­с­­сис­ларнинг камлиги муаммолар­дан бири. Келгу­сида бунга ҳам ечим топи­лишига ишо­намиз. Чунки янги қарор пиллачилик ривожининг ҳамма жиҳат­ларини қам­раб олгани билан диққатга сазовор.

Умид  НАРЗИЕВ,

вилоят "Пилла" бирлашмаси раиси.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5984