Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 23-30ларда Хатирчи тумани “Пахтакор” МФЙ ҳудудидан ўтган 4 Р 48 давлат аҳамиятга эга йўлдан Хатирчи туманида яшаган 1988 йилда туғилган К.Р. ўзига тегишли бўлган “Cobalt” русумли автомашинасини “Зарафшон-Янгиработ” йўналиши бўйича бошқариб бориб, йўлнинг 140 километрига келган вақтида ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг қатнов қисмида бўлган пиёда шу туманнинг М.Улуғбек МФЙда яшаган 1987 йилда туғилган вақтинча ишсиз Э.Қ.ни уриб юбориб, автомашина бошқарувини йўқотиб, автомашина ағдарилиб, йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Э.Қ. ва ҳайдовчи К.Р. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур холат юзасидан Хатирчи тумани ИИБ томонидан ҳайдовчи К.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Ушбу кўнгилсиз ҳодисага “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси қоронғу бўлганлиги сабабли фуқарони кўрмаган.

Кўрилганлар сони: 483