Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг 2012 йил 28 майдаги 1761-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат педагогика институтида "Малака ошириш ва педагогик қайта тайёрлаш" факультетининг ташкил этилиши умумий таълим, лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Факультет учун алоҳида жой ажратилиб, 5 та амалиёт хонаси, 2 та компьютер синфи, маъруза­лар зали компьютер, видео-ау­дио техникалар ва ўқув кўргаз­мали воситалар билан жиҳозлан­ди. Ўтган йили малака ошириш курсига 626 нафар, педагогик қайта тайёрлаш курсига эса 354 нафар тингловчи қабул қилинди. Машғулотлар институтнинг про­фессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилиши ҳам таълим самарадорлигини оширади.

— 2014 йилнинг 2 сентябридан 31 декабригача коллежлар мах­сус фан ўқитувчиларини педаго­гика бўйича қайта тайёрлаш курсида ўқидим. Таълим жара­ёни менда жуда катта таассурот қолдирди. Авваллари биз малака ошириш учун Тошкент, Самар­қанд, Бухоро шаҳарларига борар­дик. Вилоятимизда шундай факультетнинг очилиши биз учун жуда катта қулайликлар яратди. Гарчи яқинда иш бошлаганига қарамай, факультет самараси­ни бе­ра бошлади. Вилоятдаги касб-ҳунар ва таълим масканла­ридаги педагог бўлмаган мута­хас­сислик фан ўқитувчилари қай­та тайёрла­нади. Чунки ўқитувчи фан бўйича чуқур билим ва мала­кага эга бўл­са-да, уни ўқувчи­ларга етка­зиш­да педагогик ма­ҳорати етиш­майди. Шу боис­дан ҳам факуль­тетнинг ташкил этили­ши айни муддао бўлди, — дей­ди Навоий тиббиёт коллежи­нинг ўқитувчи­лари Равшан Шод­монов ва Бой­мурод Тўрақулов.

И. БАҲРОНОВ.

Кўрилганлар сони: 7290