Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, жорий йилнинг 25 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ҚҚ-150-III сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг вилоят ҳудудий комиссияси тузилиб, унда асосий вазифалар белгилаб олинди.

Қарорга асосан, ҳар ойда туман ички ишлар ор­­­ганлари­нинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик пор­филактикасини ўрганиш ҳудудий комиссиялар қо­шида тузилган ишчи гу­руҳлар томонидан жамоатчилик на­зо­рати ўр­натилди. Жумладан, 1-9 март кунлари На­воий ша­­ҳар ИИБ нинг 2017 йилнинг январь-фев­раль ой­ларида жиноятчиликка қарши кураш ва ҳу­қуқбузарликлар профилактикаси соҳасида амал­га оширган ишлари, шунингдек, ИИБ, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бош­­қа таш­килотлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкор­ли­ги фао­лияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида шаҳар ИИБ, 14 та ми­ли­ция таянч пункти ва 30 та маҳалла қамраб олинди. Унга Навоий шаҳар Кен­га­ши­нинг де­путатлари ҳам жалб этилди. Бунда асосий эъ­ти­­бор шаҳар ҳудудида қидирувдаги шахс­лар­ни ушлаш, кўн­гилочар жойларда тунги рейд­лар таш­кил этиш ва ўқув муас­сасаларида ўқув­чилар­нинг дарс машғулотларига қа­ратилди.

Ўрганиш даврида содир этилган жиноят­лар­нинг келиб чи­қиш сабаблари ва улар­ни бар­тараф этиш юза­сидан жойларга чиқилиб, ҳу­дуд­­да­ги маҳалла фаол­лари ва бошқа ало­қа­дор шахслар иш­ти­рокида йиғилишлар ўтка­зилди. Шунингдек, ша­ҳар ИИБ томонидан жи­ноятлар бўйича ки­ри­тилган ҳисоб кар­точ­каларининг тўлдирилиши, жи­ноят ишлари бў­йича олиб бо­рилган тергов ҳаракатлари нати­жаси бўйича унинг содир эти­лишига имкон берган шарт-шароитларни бар­тараф этиш ма­саласида киритилган тақдим­но­ма­лар тан­қидий таҳ­лил қилинди.

Хусусан, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик­лар­нинг ол­дини олиш бўлими томонидан шаҳар ҳу­дуди­да жа­моат тартибини сақлаш, фуқа­ролар хавфсизлигини таъ­минлаш мақса­дида кенг қамровли "Антитеррор — тозалаш", "Қи­дирув", "Маҳалла", "Профилактика куни" ва бош­­қа тезкор — профилактик тадбирлар ўт­ка­зилиб, про­филактик ҳисобда турувчи жами 1054 нафар шахслар билан тад­бирлар амалга оширилган.

Шаҳар ҳудудидаги 533 та кўп қаватли уй, 2522 та маъ­мурий бино, кўп қаватли уйлар­даги мав­жуд 825 та чер­даклар, 936 та ер­тў­лалар доимий равишда ҲООБ про­филактика инс­пекторлари томонидан текширилиб бо­рилган, очиқ қолган чердак ва ертўлалар бў­йи­ча 17 та тақ­димнома ки­ритилиб, кўп қаватли уйларга масъул ходимлар би­рик­тирилган.

Ҳудудий комиссия томонидан На­воий шаҳ­рида Ички ишлар органларининг жи­ноят­чиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарлик­лар профилактикаси борасидаги фаолия­ти­ни ўр­ганиш натижалари юзасидан қабул қи­линган халқ депутатлари Навоий шаҳар Кен­гашининг қарорига му­вофиқ ҳар ойнинг би­ринчи сана­сига қадар барча му­та­садди идо­ра, ташкилот ва муас­­сасаларнинг раҳбар­лари аниқ­­ланган кам­чиликларни бартараф этиш ва бажа­ри­ли­ши ло­зим бўлган топшириқлар иж­ро­си юза­си­дан маъ­лумотлар тақдим этиб келинмоқда.

Шаҳар ҳудудидаги МФЙ фаоллари билан ҳам­корликда вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўр­сатаётган носоғлом оилалар аниқланиб, Навоий шаҳар ҳо­кимлиги ҳузури­даги вояга етмаганлар ишлари бўйича ко­миссиясига тақдимномалар киритилмоқда. Комиссия­нинг қарорига асосан носоғлом оила­лар профилактик ҳи­собга олиниб, улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳ­рум қилиниб, вояга етмаган фарзандлари меҳ­рибонлик уйларига жой­лаштирилди.

Назира ТОFАЕВА,

Парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича

Навоий вилояти ҳудудий комиссияси раиси. 

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6272