Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ғозғон мармари ва гранити қадим, асл довруғини тиклаш, бебаҳо ер ости хазинасидан халқимиз фаровонлиги йўлида оқилона фойдаланиш ишларига 2018 йилдан чинакамига киришилди. Мамлакатимиз раҳбари ўша йилнинг 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу қурилиш материалларига ички ва ташқи бозорда талаб юқорилигини таъкидлаб, ҳудудда энг замонавий технологияларга асосланган гранит ва мармарни қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш вазифаларини белгилади.

Шу асосда Ўзқурилишматериаллари” акционерлик компанияси ҳамда “Ozmilliybank” АЖ таъсисчилигида “Мармаробод” МЧЖ кластери лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2019-2020 ва 2021-2022 йилларга мўлжалланган икки босқичли, жами 64 лойиҳадан иборат инвестицион режалар мажмуаси тасдиқланди. Унга кўра мармар ва гранит қазиб олиш ҳажми қарийб тўрт, қайта ишлаш ҳажми эса беш бараварга оширилиши режалаштирилган.

Бу жами 14та МЧЖлар томонидан биринчи босқичда 52 миллион, иккинчи босқичда 145 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицион лойиҳаларни ишга туширишни ўз ичига олади.
Таъкидлаш жоиз, тошга ишлов беришга асосланган мазкур кластернинг 37 гектарлик ҳудуди – Ғозғоннинг саноат шаҳарчасида карантин даврида ҳам бунёдкорлик ишлари бир зум бўлса-да тўхтагани йўқ. Тадбиркорларнинг ихчам цехлари қурилиш ва жиҳозларни ўрнатиш ишлари, харсанг захираларини яратиш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, дастгоҳларни ишлаб чиқаришга мослаштириш хитойлик мутахассислар иштирокида олиб борилмоқда.
Тошга ишлов бериш мураккаб жараён. Бунда Хитой технологиясининг афзаллиги шундаки у станокларни зўриқтирмай, тошга босқичма-босқич ишлов беради. Қолаверса, мазкур жараён тайёрланаётган маҳсулотда кутилмаган дарз кетиш ҳолатларининг ҳам олдини олади. Мана шундай технологияга асосланган яна бир корхона – “Мармаробод” МЧЖда бугун жадал суръатлар билан ниҳоясига етказилиб, дастгоҳларни ишлаб чиқариш жараёнларига мослаштириш ишлари олиб борилмоқда.

- Мазкур лойиҳада тошга ишлов беришнинг барча жараёнларининг компьютерлаштирилганлиги маҳсулот таннархини 25-30 фоизга пасайтиради, — дейди МЧЖ раҳбари Маҳмуд Шарофатов. – Мазкур омил унинг ташқи ва ички бозорда рақобатбардошлигини етакчи омиллардан бири.

Яқинда изланишлар натижасида гранитнинг ўта ноёб яна бир рангдаги тури Ғозғон кенгликларидан топилди.
- Гранитнинг тим қора рангдаги бу тури “Габро гранит”, деб аталади, — дейди тошга ишлов беришда улкан тажрибага эга тадбиркор Суннат Ҳусаинов. – У айни пайтда фақат Украина заминида учрайди. Бугунги кунда мазкур тошнинг захираларини ўрганиш, хулоса олиш ишлари олиб борилмоқда. Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида амалга оширилган мазкур инновацион лойиҳалар соҳага энг илғор технологияларни жалб этиб, унда тайёрланган маҳсулотлар Европа бозорларида рақобатбардошлигини таъминлаб, Ғозғон жилосини ҳамда гранити довруғини таъминлаши шубҳасиз. Албатта, бу пировард натижада 2700 кишининг доимий бандлиги билан бирга ҳудуднинг иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини янада оширади.

Темур ЭШБОЕВ,

“Халқ сўзи” .

Кўрилганлар сони: 2798