Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун, 7 июнь куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. 

Тадбирда қатнашган "Кун.уз" ходимига кўра, унда 68 балл ва ундан камроқ балл олганларнинг қўшимча шартнома (суперконтракт) бўйича ўқиш масаласи кўтарилди. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, 4 баллгача паст балл олган абитуриентлар қўшимча контракт бўйича таълим олади. Ундан кейинги ставкалар олинган баллга қараб боқичма-босқич кўпаяверади. Бу ставкаларнинг белгиланиши ҳар бир олий таълим муассасасининг моддий эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади. Қўшимча ўринлар ҳам барча ОТМларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратилади. 

Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов бу борада қўшимча қилди: "Квотадан ташқари олий таълим муассасасининг имкониятларидан келиб чиқилади. Бунда биринчи шарт - олий таълим муассасасида қўшимча қабул учун имконият бўлиши керак. Иккинчидан эса, ўша белгиланган суммани тўлаш имконияти мавжуд бўлиши масаласи бор. 

68 балл олди - талаба бўлди дегани эмас. Нега? Масалан, олий ўқув юртларида 1 баллни олсак, шу 1 баллнинг ўзини ичида бир ОТМда 50 абитуриент, бошқасида эса 2 нафаргина ўтирган бўлиши мумкин. Суперконтрактни белгилашда биринчи қадам 1,5 - 2 - 2,5 баробар ва ҳ.к. тартибда кетади".

Маълум қилинишича, ҳозирда бакалавр босқичига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишлар бошланган. Шундан келиб чиқиб янада аниқ маълумотлар берилади. 

Манбаа: kun.uz

Кўрилганлар сони: 5426