Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентнинг “Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланиши мумкин:

2021/2022-ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчилари якуний давлат аттестацияси ҳамда республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларини бирлаштириб, мажбурий фанлар ва мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан бўйича ягона тест синовларини апрель – май ойларида ўтказиш;

тест синовлари натижаларини ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш;

тест синовлари натижаларини мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш танловида инобатга олиш.

Белгилаб қўйилишича:

мактаб битирувчилари учун тест синови топшириладиган фанлар, баҳолаш мезонлари, топшириқлар сони, тест синовлари ва танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади;

Халқ таълими вазирлиги тест синови фанлари бўйича натижасини умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатга қўйиш ва ягона маълумотлар базасига киритиш учун минимал кўрсаткични (қониқарлилик даражасини) белгилайди, мактаб битирувчилари ҳақидаги тегишли маълумотларни ҳар йили 1 февралга қадар Давлат тест марказининг махсус дастурига киритилишини таъминлайди ҳамда тест синовларини белгиланган талаблар асосида ташкил этилишида масъул ҳисобланади;

мактаб битирувчилари мажбурий учта фан ва ўзи танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан тест синовларини топширади;

мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар биридан ўтказилган тест синови натижаси қониқарли бўлганда, уларнинг натижаси умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестатига баҳолаш мезонига мувофиқлаштирилган ҳолда қўйилади ва қўшимча тест синовларисиз белгиланган тартибда тест синови топширган мос ўқув тили ва таълим йўналиши бўйича танловда қатнашади;

мактаб битирувчиси танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг камида биридан тест синови натижаси қониқарсиз бўлганда, у мактаб томонидан ўтказиладиган якуний давлат аттестациясида мажбурий равишда иштирок этади;

тест синовларида иштирок этмаган ёки унда қониқарсиз баҳоланганларга белгиланган тартибда, барча абитуриентлар қатори июль-август ойларида тест синовларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни зарур қурилмалар билан жиҳозлайди.

Кўрилганлар сони: 2967