Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1444 та хонадонда 4577 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Жорий йил мазкур маҳалла “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, ҳудудда белгиланган дастурга асосан қатор қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Энг муҳими, жорий йил “Орзу” одамлар орзу қилган ҳақиқий обод масканга айланади.
Куни кеча Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров мазкур маҳаллада бўлиб, тегишли масъуллар иштирокида дастур доирасида ҳудудда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда, шаҳар ҳокими маҳалладаги ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, 18-умумий ўрта таълим мактаби биносини реконструкция қилиш, ҳудуд инфратузилмасини замонавий кўринишга келтириш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан тегишли раҳбарларга аниқ ва муддатли топшириқлар берди.
Албатта, бу каби эзгу ишлар ҳудудларимизни янада чирой очишига мустаҳкам замин яратмоқда.

Кўрилганлар сони: 2916