Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз ёшларининг дунё ми­қ­ёсидаги хал­қаро мусобақа­лар­да юр­ти­миз шарафини муносиб ҳи­моя қи­ла­­ётгани уларга яратиб бе­рилган кенг им­ко­ниятлар сама­ра­си­дир. Жумла­дан, ҳар уч йилда ўт­ка­зиб ке­линаётган "Умид ниҳол­­ла­ри" респуб­ли­ка спорт му­соба­қа­си уму­мий ўрта таъ­­­лим мак­таб­ла­рида таъ­лим ола­ётган ўқув­чи ёш­лар­ни спорт маш­ғулотларига уз­лук­сиз жалб эта­ёт­гани билан диқ­қат­­га сазовор бўл­моқда. Навбатдаги рес­публика бос­қичи кўҳна Хоразм во­ҳа­сида ўткази­ла­ди­ган ушбу ну­фуз­ли мусоба­қа­нинг ви­лоят саралаш бел­лашувлари бугун ни­ҳоясига етди.

Унда шаҳар ва ту­ман бос­қич­ларидан сара­лаб олинган 1000 нафардан ор­­тиқ ўқувчи­лар спортнинг 17 та тури бў­йича белла­шиш­ди. Му­­со­ба­қанинг дастлабки кун­­­лари фут­бол спорт тури бў­­­йича Кар­­мана туман болалар ва ўс­­­­мир­лар футбол мактабида тўқ­қизта жамоа ўзаро куч си­наш­ди. Миллионлар ўйини бўл­­­ган футбол қизиқарли ва ҳая­жонли дақиқаларга бой тарз­да ўтди. Кучли жамоалар са­раланиб, майдонга учинчи ўрин учун Қизилтепа ҳамда Кар­­­­­­мана туманлари футбол­чи­лари тушишди. Ўйинда қи­зил­­­­тепалик ўқувчилар ўз ра­қибларини мағлуб этиб, 3-ўрин­ни қўлга кири­тиш­­­­ди. Фи­нал ўйини Учқудуқ ва Нав­баҳор туманлари жа­моа­лари ўртасида кечди. Қиз­­ғин ўтган баҳсда олис ту­ман ва­кил­лари йирик 4:2 ҳи­собида нав­баҳорликлар ус­ти­дан тўлиқ ға­лаба қозонишди.

— Чекка ҳудудларда ҳам ёш­­ларимизнинг спорт билан шу­­ғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилганини улар­­­­ни қўллаб-қувватлаш, рағ­­батлантиришнинг му­но­сиб намунаси, деб айта ола­ман, — дейди Учқудуқ туман фут­бол жамоаси бош му­раб­бийи Бобомурод Қамбаров. — Спортчи ўқувчиларимиз бун­­дан олдинги "Умид ни­ҳол­­­лари" вилоят босқичида ҳам 1-ўринни эгаллашганди. Рес­­­­публика мусобақаларида ҳам фахрли иштирок этишга ҳа­ракат қиламиз.

Сув спортига ихтисослаш­ган БЎСМда сузиш бўйича На­­воий шаҳри, Учқудуқ ва Ха­тирчи туманларидан келган 24 нафар йигит-қиз баҳс олиб боришди. Эстафета су­зиш, чалқанча сузиш каби бир нечта турларда ёш спорт­чи­­­ларнинг маҳорати бош ҳа­кам Санжар Тангатаров то­мо­нидан баҳолаб борилди. Ун­­да Навоий шаҳри ўқув­чи­лари бошқаларга нисбатан анча фаол қатнашиб, ўндан ор­­тиқ ме­далларга эгалик қи­лишди. Жумладан, 1-умумий ўрта таълим мактабидан Те­мур Аҳ­мадулин, 13-мактаб­дан Ди­нара Шарипова, 4-мак­­­таб­дан эса Хонзода Ате­­мова ҳам­да учқудуқлик Му­­ҳаммеджон Аб­дужали­лов­лар бар­ча ра­қиб­ларини орт­да қол­­диришга му­­ваффақ бў­лиш­ди. Умум­жамоа ҳисобида 1-ўринни На­­­воий шаҳри эгал­­­­­лади. Ке­йинги ўринлар­ни эса Учқудуқ ва Ха­тирчи ту­­­­мани ўқувчи­ла­ри банд этди.

— Сузиш билан саккиз йил­дан буён шуғулланиб кела­ман, — дейди 13-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Д. Ша­ри­пова. — Мураббийларимнинг ҳар бир сабоғи мусоба­қа­лар­да менга катта ёрдам беради. Шулар натижасида 2012, 2014 йилларда Ўзбекистон чем­­­пиони, деган номга са­зо­вор бўлдим. Андижонлик мо­ҳир сузувчи Раъно Амоновага ҳавас қиламан. Тайёргарлик маш­­­ғулотлари "Дельфин" су­­­­­­­зиш ҳавзасида бўлаяпти. Хоразмда ўтказиладиган "Умид ниҳоллари"нинг рес­пуб­­лика босқичида вилояти­миз шарафини ҳимоя қилиш­га, устозларим ишончини оқ­лаш­га ваъда бераман.

 Жорий йилги мусобақада спорт турлари сони кен­га­йиб, улар қа­­­торига бокс, шах­мат, оғир ат­­летика ҳам қў­шил­ди. На­воий олимпия за­ҳиралари кол­­­лежида ўтка­зил­ган оғир атлетика бўйича баҳсларда 16 та иштирокчи 4 та вазн тои­­­­­­фасида куч-ғай­ратини кўр­­­сатди. Мусобақа давоми­да навоийлик Расул Ўроқов, Асад­­бек Холмуҳам­ме­дов, За­рафшон шаҳридан Жўрабек Му­заффаров, Шаҳ­зод Нормў­миновлар ўз вазн тои­фала­ри­да ғолиб бўлишди.

— Бугунги ғалабамда му­раб­­бийларим Маҳмуд То­ғаев, Ойбек Бобоёров­лар­нинг ҳис­са­лари катта бўлди, — дейди сов­рин­­­­дор­лардан бири А.Хол­­­муҳаммедов. — Оғир атлетика спорт тури кишидан куч би­лан бирга, уни тўғри бош­­қа­ра олиш қо­билиятини ҳам та­лаб қи­лади. Бу спорт тури би­­лан маш­ғу­лотлар бош­лага­ни­­мизга энди тўрт йил бўлди. Кўп­гина рес­пуб­лика мусоба­қа­ларида фахр­ли қатнашдим. Келгусида хал­­қаро турнир­лар­­да ҳам  қат­нашиш ния­ти­даман. Маш­ғу­лот­лар учун ҳам­­­­­ма шароит­лар яратилган, фақат улардан унум­ли фой­­да­лансак бўл­гани. 

Натижаларга кўра, умум­жа­моа ҳисобида Навоий шаҳри 1-, Зарафшон 2- ва Хатирчи ту­­мани ўқувчилари 3-ўринни эгаллашди. Бокс бўйича му­со­бақада ҳам умумжамоа ҳи­со­бида навоийликлар 1-ўрин­ни қўлга киритишган бўлса, кейинги ўринлар Конимех ва Кармана туманлар спорт­чи­ларига насиб этди.

ТЕЗЛИК ВА АҚЛ УЙFУНЛИГИДА

"Ёшлар" спорт мажмуаси майдонида ўтказилган енгил атлетика мусобақалари ҳам кўтаринки кайфиятда ўтди. Ҳаво нам ва салқин бўлишига қарамай, иштирокчилар бел­ги­ланган масофаларни фақат бир мақсад — ғалаба умидида ғайрат билан босиб ўтишди. 100, 200, 400, 800, 1500, 3000 метр масофага югуришда умум­­жамоа ҳисобида на­воий­лик ўқувчилар ўзиб кетишди. Кармана ва Навбаҳор тумани ўқувчилари кейинги ўрин­лар­ни забт этишди. Навоий шаҳ­ридан Рамис Гадиров, Се­вара Турсунова, Гулнора Тошпўлатова, Санъат Тўй­боев, карманалик Аббос Ну­рул­лаевлар ҳам 1-ўринга ло­йиқ, деб топилди. 

Икки кундан ортиқ давом этган баскетбол мусобақа­ла­ри ҳам қизғин тус олди. Қиз­лар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни Зарафшон, 2-ўрин­ни Навоий шаҳри, 3-ўринни эса Кармана тумани вакил­ла­ри эгаллашди. Йигитлар жа­­моаси ўйинларида на­воий­­­ликларғолиб бўлди. Ке­йин­ги ўринлар эса Учқудуқ ҳам­­да Навбаҳор тумани жа­моа­ларига насиб этди.

Қўл тўпи спорт тури бў­йи­ча мусобақалар "Кимёгар" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Икки кун давом этган ўйинларда куч­­лилар аниқланди. Қизлар баҳсида Навбаҳор, Кар­мана, Учқудуқ туманлари, Навоий шаҳри вакиллари муваф­фа­қиятли қатнашди. Муросасиз кечган ҳал қилувчи ўйин­лар­дан  сўнг, Хатирчи туман жа­моаси 1-ўринни эгал­­лади. На­воий шаҳри қизлари 2-, Учқудуқ ва Навбаҳор туман­лари жамоаси эса 3-ўрин би­лан кифояланди.Ўсмирлар ўртасидаги ўйин­лар­да ҳам ғолиблик хатирчи­ликлар жа­моасига насиб этди. 2- ва 3-ўринларни На­воий шаҳри ҳам­­да Кармана ту­мани ўқув­чи­лари қўлга ки­ритди.

— Вилоят терма жамоаси таркибида ўтган йил ўтказил­ган қўл тўпи бўйича Ўзбекис­тон чемпионатида 1-ўринни эгаллагандик, — дейди ха­тир­­чилик Гулзода Орзиқу­лова. — Бугунги мусобақага ҳам мураббийимиз Ҳаби­бул­ло Қодиров билан астойдил тай­­ёрланиб,ғалаба қозондик. Қўл тўпида жа­моа бўлиб ўй­наш, бир-би­рини тушуниш, тез­­­­лик, ил­дам­­ликнинг аҳа­мия­ти катта. Жамоамиз би­лан яхши ўйин кўр­сатиш, биз­­­га бил­дирилган ишончни оқ­лаш мақсади­миз бўлиб қо­­ла­вера­ди.

"Умид ниҳоллари — 2015"­нинг вилоят босқичида барча спорт турлари бўйича ғолиб­лар аниқ­ланди. Энди сара­лаб олин­ган спортчи ўқувчи­лар май ойида Хоразмда бў­либ ўтадиган республика бос­қи­чида вилоятимиз шара­фи­ни ҳи­моя қилишади. Улар­га ке­йин­ги, муҳим мусоба­қа­да омад ва ғалаба ёр бўлсин, деб қо­ламиз!

Саҳифани Зулфия БОБОЕВА тайёрлади.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 6653