Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилда вилоятимизда 12 та стационар ва 25 та кундузги оромгоҳ болажонларни ёзги таътилда мириқиб дам олишлари учун ўз фаолиятини юрита бошлади.

— Оромгоҳларда жами 16 минг 287 нафар бола гуруҳларга бўлин­ган ҳолда соғломлаштирилиши кўз­да тутилган, — дейди вилоят каса­ба уюшмалари ташкилотлари бир­лашмаси маданий, маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Норимхол Нурмонова. — Бу вилоят мактабларининг 1-7-синфларида таълим олаётган 7-14 ёшгача бўлган ўқувчилар сонига нисбатан 14,5 фо­из­ни ташкил этади. Шунингдек, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таъ­лими бошқармаси томонидан ша­ҳар ва туман ҳокимликлари би­лан биргаликда коллеж ўқувчилари­ни ишлаб чиқариш амалиётига қабул қиладиган 10 та корхона ва ташки­лотда иш берувчилар билан ҳам­корликда "Меҳнат ва дам олиш" оромгоҳлари ташкил этилди. Улар­да 416 нафар ўсмирнинг дам оли­ши таъминланади.

Дам олиш онларининг янада қизи­қарли, кўнгилдагидек, энг муҳими, тинч, хавфсиз ўтиши учун етарли ша­роитлар яратилгани барчага хо­тиржамлик бағишламоқда. Мав­сумга малакали педагоглар, тиб­биёт, ИИБ ходимлари, спорт ва су­зиш бўйича йўриқчилар, кутубхона­чилар ҳамда мусиқа раҳбарлари жалб этилган бўлиб, улар аллақачон  ўз вазифа­ла­рини адо этишга кири­шишган. Бун­дан айниқса, фар­занд­ларини маъ­лум муддат ишонч­ли қўлларга топ­ширган ота-оналар жуда мамнун.

— Ўғлимиз Азизбекни НКМК та­сар­руфидаги "Болажон" оромгоҳи­га юбордик, — дейди Навоий шаҳ­рида истиқомат қилувчи Fолиб Севаров. — Устозлари орқали у би­лан телефонда гаплашдик. Ўғлимиз оромгоҳда яйраб дам олаётгани, турли ўйинлар ўйнаётгани, ўз вақ­тида мазали овқатлар берилаёт­ганини айтди. Оромгоҳларда бола­жон­ларимизнинг кўнгилдагидек дам олишларини таъминлаётган барча ташкилотлардан миннатдормиз.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда Зарафшон ва Навоий шаҳарларидаги "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчиларидан 100 нафари "Қизилқумцемент" АЖ тасарруфи­даги "Шабода" оромгоҳида соғ­лом­лаштирилиши режалаштирилган. НКМК тасарруфидаги "Зарафшон" оромгоҳи ҳам Томди, Учқудуқ, Кони­мех, Нурота туманларидаги кўп бо­ла­ли, кам таъминланган оилалар­нинг 500 нафар фарзандини қучоқ очиб, қарши олмоқда. "Нимкон", "Дўст­лик" ва "Ишонч" оромгоҳ­ла­рида кам таъ­мин­ланган ва ижти­моий ҳимояга муҳ­тож оилаларнинг 50 нафар фар­занди "Ма­ҳалла" хайрия жа­моат фонди вилоят бўлими маб­лағлари ҳисоби­дан бепул соғлом­лаштирил­моқда.

Ёш авлодни ҳар томонлама бар­камол бўлиб улғайишида соғ­лом­лаштириш оромгоҳларининг ўрни беқиёс эканлиги, шубҳасиз.

З. СОЙИБНАЗАРОВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 5820