Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, соғлом ва баркамол авлод тарбияси, оила ва жамият асосларини мустаҳкамлаш йўлидаги муносиб хизматлари учун бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Мукофотланганлар орасида навоийлик 3 нафар вакилаларимиз бор.
“ДЎСТЛИК” ордени билан:
Кармана туманидаги «Полипропилен қувурлар» масъулияти чекланган жамияти директори МАДИЯ САБИТОВА.
“ШУҲРАТ” медали билан:
Нуроталик каштачи-уста ИСЛОМОВА ГУЛМИРА ҳамда “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг цех аппаратчиси ХИММАТОВА ЮЛДУЗОЙ.
Бахти ва саодатини ўз меҳнати билан яратаётган муҳтарама аёлларимизни юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!

Кўрилганлар сони: 3020