Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туман маданият ва аҳоли дам олиш масканида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи қизлари ўртасида "12 йиллик мажбурий таълим — менинг саодатим учун!" шиори остида "Ораста қизлар давраси" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ва мамлакатимиз Биринчи  Президентининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган "Ораста қизлар" тўгараклари аъзоларининг  8 жамоаси иштирок этди.

Танлов маҳаллаларда исти­қо­­мат қилаётган қизларни мил­­­­­лий қадриятларимиз ру­ҳи­да тарбиялаш, уларнинг қал­би­да Ватанга муҳаббат, юртга са­доқат туйғуларини янада мус­таҳ­камлаш, ёш авлодни турли ёт ғоя ва таҳдидлардан асраш, жамиятда соғлом турмуш тар­зини кенг тарғиб қилишдек эзгу мақсадларга йўналти­рил­гани билан аҳамиятлидир. 2 та шарт бўйича ҳар бир жамоа белгиланган мезонлар асосида ўз билим ва маҳоратини на­мо­йиш этди.

— Танловдан катта таассурот ол­дик, — дейди "Зарафшон гав­­­ҳари" жамоаси сардори Гул­­­мира Маликова. — "Уйга ва­зифа" шартида бизнинг жамоа "Асрнинг ғавғоли савдоси дунё­­­­­ни ташвишга солмоқда" мав­зусида саҳна кўриниши тай­ёрлаб, диний экстремистик оқимларнинг салбий оқибат­ла­рини кўрсатдик. Бундан таш­­қари, эрта турмуш ва яқин қа­риндошлар ўртасида никоҳ­нинг олдини олиш ҳамда бошқа со­ҳага оид билимларимизни ҳам синовдан ўтказдик. Бу­ларнинг барчасини "тенгдош — тенг­дош­га" тамойили асо­сида ду­го­­наларимизга етка­зиш, улар ўр­тасида маънавий соғ­лом му­ҳитни юксалтиришга ҳаракат қилдик.

Танлов якунига кўра, 1-ўрин­ни Зарафшон шаҳри жамоаси эгаллаб, республика бос­қи­чида иштирок этиш учун йўл­ланмани қўлга киритди. 2-ўрин Учқудуқ жамоа­сига насиб этди. 3-ўринга карманаликлар са­зо­вор бўлди.

Fолиблар махсус диплом ва эс­­далик совғалари билан тақ­дирланди.

Кўрилганлар сони: 6126