07.09.2020 16:16:37

Навбаҳор туман ИИБ ҳамда ДХХ Конимех туманлараро бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилаётган “Қорадори – 2020” тадбирининг 2-босқичида, 1970 йил Самарқанд вилоятида туғилган, ҳозирда Пахтачи тумани “Жаҳонобод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н.З. Навбаҳор туманига меҳмондорчилик баҳонасида келиб, “Ялтиробод” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги қоровулхонаси ёнида олдиндан таниши бўлган фуқаро В.О.га гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда 100 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтда қўлга олинган. ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу наркотик оғирлиги 0,98 граммни ташкил этувчи “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги тасдиқланиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Навбаҳор тумани ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Н.З.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а