Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлат экология қўмитасида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

 

Тадбир давомида Давлат экология қўмитаси тизими ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, давлат тилини кенг тарғиб қилиш ишларида фаол иштирок этган бир қатор республикада намуна бўлаётган ходимлар Қўмитанинг махсус совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

 

Улар орасида Навоий  вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси Зубайда Душанова фаолияти ҳам эътироф этилди.

Кўрилганлар сони: 2530