Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Учқудуқ туманида 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг боғчага қамровини ошириш мақсадида мактабгача таълим муассасаларининг турли шакллари фаолияти йўлга қўйилди. Жумладан, оилавий уй-боғча очиш қулайлиги, хонадон аъзосининг иш билан таъминланиши ва бошқа имтиёзлари билан ҳам ҳар жиҳатдан фойдали.

Эътиборли жиҳати, ҳозирда туманда  26 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 11 таси уй боғчалари ҳисобланади.

Бугун яна бир ана шундай уй-боғча “Абай” маҳалласида фойдаланишга берилди. Муассасанинг очилиш маросимида Учқудуқ туман ҳокими С.Хамроев, Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раис ўринбосари Н.Исоқовлар иштирок этди.

Маълумот ўрнида, Учқудуқ туманида 3-7 ёшли болалар 3756 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 3535 нафари ёки бўлмаса 94 фоизи давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамров даражаси 12 фоизга ўсди. Жорий йил охиригача 10 та оилавий уй-боғчаларни фойдаланишга топшириш ҳисобидан қамров 98 фоизга етказилади.

 

Кўрилганлар сони: 2822