Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Буюк Ипак йўлининг яна қайта тикланиши бугун тарихий аҳамиятга эга бўлган иншоот сифатида бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Ана шу ҳаёт ва тараққиёт йўли асрлар давомида миллионлаб халқларнинг фаровонлигига, тараққиётига хизмат қилиб келди. Улар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта кўприк  бўлди.

Ота-боболаримиз томонидан бар­по этилган қадимий иншоот­лар ўз даврида гуллаб яшнаган, ҳар томонлама ривожланган. 

"Навоий" халқаро аэропорти ҳам Буюк Ипак йўлининг бир қўналғаси сифатида бугун ну­фу­зи ортиб бораётир.

1962 йилда ички эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, ташкил этил­ган аэро­портнинг имкониятлари анча чек­ланган эди. Мамлака­ти­миз муста­қил­ликка эришгач, объ­ект давлатимизнинг диққат-мар­казида бўлди. Аэропортни замон талаб­ларига жавоб берадиган да­ража­га келтириш учун барча им­коният­лар яратилди. Ўзбекис­тон Респуб­ликаси Президен­ти­нинг 1992 йил 28 январдаги Фар­мони билан "Uzbekistan Airwavs"  мил­­лий авиа­компанияси ташкил этилди. На­воий аэропорти эса унинг тарки­бий қисмига айланди. 2007 йил­дан унинг учиш-қўниш йў­лаклари­ни тўлиқ реконс­трук­ция қилиш, қўшимча лойиҳалар асо­сида иш қувватини ошириш, йў­лакларни қай­та таъмирлаш, за­монавий ёри­­тиш қурилма­лари­ни ўр­на­тиш, ҳаво ва бошқа объ­ектлар­ни бошқарувчи янги ми­но­ра қу­ри­шга киришилди.

2011 йилнинг августида йўлов­чилар терминали лойиҳаси усти­да иш бошланиб, бир йилдан сўнг маҳаллий ва халқаро рейслар учун хизмат кўрсатадиган терми­нал фойдаланишга топширилди. Маҳаллий ва халқаро рейслар учун мўлжалланган терминаллар бир вақтнинг ўзида 400 нафар йў­ловчига хизмат кўрсатиш имко­ниятига эга бўлди.

Аэропорт бугун йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлиб, замонавий техника воситалари, ишлаб чиқариш ва таъмирлаш ма­териаллари ҳамда тўлиқ транс­порт воситалари жамланма­си би­­лан таъ­минланган. Реконс­трук­ция жара­ёнида транспорт объ­ект­ларининг замонавий анъанала­ри­га қатъий амал қилинди. Асо­сий эътибор эса йўловчилар учун шинам ва қулай шароитлар яра­тишга қаратилди.

Янги терминал қулай ўтиш йў­лак­ларига эга. Кутиш заллари кенг, шинам ва ёруғ, савдо нуқта­си, шинам қаҳвахона, сервис хиз­ма­ти йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратди. Йўловчи­лар­нинг учиб кетишлари ва келиш­лари учун барча шароитлар муҳайё қилинди.

Реконструкция қилинган аэро­вок­зал­нинг умумий майдони ол­дингига нисбатан 1,5 бараварга оширилди. Натижада учиш олди назорат зонаси кенгайди, рўй­хат­га олиш жойи икки бараварга кўпайди. Юкларни уза­тишнинг катта зо­на­си барпо этилди.

Йўловчи терминали хизмат кўр­­сатиш дара­жа­сини янада яхшилайдиган замонавий ус­ку­налар билан жиҳозланди. Бу эса жаҳон ан­до­за­лари та­лаб­ларига жавоб берибгина қол­май, аэровокзалда йўлов­чи­ларнинг хавфсиз­лигини таъ­минлаш учун шароитлар ҳам яратди.

Шунингдек, йўловчилар учун VIP-CIP хизмат кўр­­сатиш за­ли­­да оналар ва болалар, но­ги­ронлар хонаси, тиббиёт пункти, буфет мавжуд. Транс­порт ва алоқа хизмати ҳам йўл­га қў­йилган.

Албатта, корхона тарақ­қиё­ти, келажаги ва са­­ло­ҳиятини оши­­­риш мутахас­сис кадр­лар­нинг малака, билим таж­ри­ба­сига боғлиқ. Жамоа олий таъ­лим дар­гоҳлари, касб-ҳу­нар кол­лежлари би­тирув­чилари би­лан тўл­ди­риб борилмоқда. Улар­да меҳ­­натга кў­никма ҳо­сил қи­лиш, иш жараёни билан та­ниш­ти­риш, ўргатиш мала­кали хо­дим­ларга бир­кити­л­моқда. Назо­ратчилар Нав­рўз Тур­сунов, Шер­зод Очи­лов ка­би­­лар ўр­га­тишдан, изла­ниш ва ин­­тилишдан эрин­майди.

Йўловчи ташиш хизматида айни пайтда 28 на­фар агент, қа­бул қилувчи ва топ­­ши­­рувчи, юкловчи меҳнат қилади. Юк­ларни из­лаш бў­йича бирки­тил­ган ходимлар, ке­чаю кун­дуз, дам олиш ку­нисиз иш­лай­диган йўловчи ташиш хиз­мати рейсларга тааллуқли бўл­ган маълу­мот­ларни теле­фон орқали уза­тиб туради. Хал­­­қаро аэро­портда дунёнинг бар­ча нуқ­таларига авиа­чип­талар сотиш ҳам йўлга қўйил­ган. Яқин вақт ичида шаҳарда ҳам шун­дай чиптахоналар очиш ре­жа­лаш­тирилган.

Халқаро аэропортнинг иш­лаб чиқариш сало­ҳия­ти ҳам ор­­тиб бормоқда. Жорий йил­нинг ҳи­­­собот даврини таҳлил қиладиган бўлсак, маҳаллий ички рейслар 51 тани таш­­­­кил қил­ган бўлса, МДҲ дав­­­­лат­ларига 16 та рейс амал­­­га оши­­­рилди. 2428 нафар йўлов­чи­га хиз­мат кўр­са­тилди. Ўтган йил эса 380 та рейс амал­­­га оши­рилиб, шундан 58 тасини МДҲ дав­латлари таш­кил этади. 14761 нафар йў­лов­­­чи ҳаво йўллари хиз­ма­ти­дан фой­­даланди. Ҳозирги кун­­­да ҳар ой "На­воий" хал­қа­ро аэ­ро­­портида 22 та рейс амалга оширилиб, 500 на­фар йўлов­чи кўзлаган ман­зил­ларига бе­хатар ет­казилмоқда. Айни пайт­да Тош­кент ва Мос­ква ша­ҳар­лари билан ҳаво ало­­қа­лари ўрнатилган. Яқин кун­лар­да Санкт-Пе­тер­бург шаҳ­ри ва бошқа МДҲ давлат­ла­ри­га ҳам рейс­лар очи­лиши ре­­­жа­лаш­­ти­­рилган.

Жорий йилнинг 5 ян­варидан "Ўзбекистон ҳа­во йўллари" Миллий авиа­компанияси ма­ҳал­лий йў­налишлар бўйича он­лайн-олдиндан банд қилиш ва авиачипталар со­тиш хиз­мати ҳам ишга туши­рилди. Эн­диликда ҳар бир йўловчи уйида ёки иш­хонасида туриб, мустақил равишда авиа­чип­та­ларни расмий­лаш­тириши мумкин. Бу хиз­мат тури оддий ва ишонч­­­­ли муҳофаза қи­лин­ган. Бу­нинг учун фа­қат­гина авиа­компания сайтининг www.uzairways.com. сайтига мурожаат этиш керак.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиа­ком­­па­нияси хиз­мат кўрсатиш ҳудудини яна кен­гай­тириш мақсадида, Вол­го­град шаҳрига янги йў­на­лишни фойдаланишга топ­ши­риш арафасида. Шу йил­нинг 14 июнидан Воронеж шаҳрига доимий рейс йўлга қўйилади. Бу хизматлар "А330" аэ­ро­бу­сида Тош­кент аэропортидан амал­га оши­ри­лади. Албатта, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Мил­­лий авиа­ком­па­ниясининг бундай имко­ниятлари "На­воий" хал­қаро аэропортининг ҳам та­рақ­қиётига хизмат қи­либ, кенг имкониятлар эши­ги­ни очади.

Айниқса, Ўзбекистон Рес­­­­­публикаси Прези­ден­ти Ислом Каримовнинг 2008 йил 2 де­кабр­даги "Навоий вилоя­­­тида эркин индустриал-иқ­тисодий зона ташкил этиш тўғ­рисида"ги Фармонига асо­сан мамлакатимизда биринчи иқ­тисодий зо­на ташкил этил­гани ҳам халқаро аэро­порт фао­­­лия­тини янада кен­гай­ти­риш, хиз­мат кўр­сатиш ҳаж­ми­ни оши­риш, жаҳон та­лаб­ла­ри­га жавоб берадиган да­ражада сифа­ти­ни яхши­лаш, энг му­ҳими, са­лоҳияти ва ну­фузини кўта­риш учун имко­ният­­лар яратди. Дунё бозори­да эҳтиёж катта бўлган, си­фатли ва ра­қобат­бар­дош маҳ­­­сулот етиш­тириш, за­мо­на­вий, тўғ­ридан-тўғри хори­жий ин­вес­ти­ция­ларни жалб этган ҳолда янги, замонавий техно­логияларни олиб кириш билан ишлаб чи­қариш­ни яна­да ри­вожлан­ти­ришга қара­тил­ган ҳа­ракат­лар ҳам бевосита аэро­порт фао­лияти билан боғ­­­лиқ­дир. Бу эса нафақат вилоят, бал­ки, мамла­ка­­ти­миз­нинг экспорт сало­ҳиятини юк­салти­риш­га имко­ният ярата­ди. "На­воий" хал­қаро аэро­пор­­­ти, Е-40 авто­ма­гистрали ва мул­ти­мо­дал транс­­порт-ло­гистика тар­моғи ана шун­дай эз­гу мақсад­ларга хизмат қилади.

Мустақиллигимизнинг йи­гир­ма беш йиллик та­рихини варақлар эканмиз, ўтган қисқа давр­да "На­воий" халқаро аэ­ропорти ҳам беназир ва бе­так­рор диёримизнинг гуллаб-яшнашига, тарақ­қиётига, юрт фаровонлигига улкан ҳисса қў­­шиб келаётир.  

Исроил ХОЛБОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 6437