Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (480-сон, 12.08.2020) қабул қилинди.

Унга кўра:

Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилади ва фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб йўлга қўйилади.

Ундаги таълим икки босқичда амалга оширилади:

1. умумий ўрта таълим — 7-9 синфлар;

2. ўрта профессионал таълим — 9-синфдан кейинги бир йиллик таълим.

Олимпия захиралари коллежининг асосий фаолияти жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари коллежларининг ўрта профессионал таълим босқичида футбол бўлимлари ташкил этилади ва уларда футбол бўйича мутахассислар (спортчилардан ташқари) тайёрланади.

Қарор билан, шунингдек:

- Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низом;

- Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациялдан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом;

- Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш ҳаражатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом кабилар ҳам тасдиқланди.

Кўрилганлар сони: 3336