Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий давлат педагогика институтида «Тарих фани методологияси ва тарих таълимининг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрасияси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби илмий ходимлари ҳамда институт профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Муҳокамалар 4 та шўъба доирасида ташкил этилди ва ёш авлод онгида миллий ўзликни сингдириш ва бой ўтмишимизни ўргатишда янги усулларни қўллаш, тарих фани методологияси ва таълимининг замонавий назарий масалалари ечимига бағишланган маърузалар тингланди.
Таълим муассасасида ўтказилган «Кимё ўргатар сеҳрлар сирин» деб номланган тадбир ҳам барча учун қизиқарли бўлди. Кимёгарлар кунига бағишланган ушбу тадбирда ўқитувчи, ёш олимлар ва талабалар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар вилоятимизда кимё саноатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, йирик саноат корхоналарининг иқтисодимиз тараққиётида тутган ўрни хусусида тўхталди. Шунингдек, кимё фанини ўқитишнинг замонавий усули, назарий ва амалий машғулотлар жараёнида ахборот коммуникасион технологияларидан фойдаланишнинг афзаллиги, ёш кимёгарлар учун институтда яратилган шароитлар ва ташкил этилган махсус лабораториялар ҳақида ҳам сўз юритилди.

К. ҲАМРОЕВ,
А. АМИНОВА
НДПИ ўқитувчилари.

Кўрилганлар сони: 4396