Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилиши видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича секторлар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг ҳолатини ўрганиш якунларига бағишланди.
Ушда видеоконференц алоқа тарзида ўтказилган йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошқариб борди.
Айни пайтда аҳолининг муаммоларини жойида, туман, вилоят ва республика даражасида ҳал этишни таъминлашга қаратилган яхлит тизим яратилди.
Рақамларга мурожаат қилсак, хусусан, коронавирус пандемияси таъсирида вилоятдаги
23 мингта (16 мингтаси юридик, 7 мингтаси ЯТТ) тадбиркорлик субъектларидан 8 мингдан ортиқ (50%) юридик мақомдаги корхоналар (ишчи-ходимлари 39,9 минг нафарни ташкил этган)ҳамда 3,3 мингга яқин (47%) ЯТТлар ўз фаолиятларини вақтинча тўхтатишига тўғри келган эди.
Ушбу тадбиркорлик субъектларига ҳисобига бюджетга бир ойда ўртача 12 млрд.сўмлик йўқотиш кузатилди.
Бугунги кунда Республикамизда жорий этилган карантин талаблари босқичма-босқич юмшатилиши ҳисобига фаолиятини вақтинча тўхтатган тадбиркорлик субъектларидан 7,4 мингта (93 %) корхонава 2,2 мингта ЯТТларнинг фаолиятини қайта тикланди.
Шулар ҳисобига,37,9 минг нафар ишчилар ўз иш жойларига қайтди ҳамда вилоят бюджетига ҳар ойида ўртача 11млрд.сўмга яқин манба қайта қўшилди.
77 та туризм соҳасидаги корхоналарнинг мол-мулк, ер солиқларидан озод этилиши ва ижтимоий солиқ (12%дан-1%га тушурилди) ҳамда фойда солиқ ставкаси (50%га, яъни 15%дан - 12,5%га) пасайтирилиши ҳисобига уларнинг
1,7 млрд.сўмлик маблағлари ўз ихтиёрида қолдирилди.
ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкалари пасайтирилиши ҳисобига вилоятдаги 7 минг яқин ЯТТларга 3,4 млрд.сўмлик солиқ имтиёзлари тўғри келди.
Юридик корхоналарнинг (давлат улуши 50%дан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) ижтимоий солиқ ставкаси (12%дан - 1%га тушурилди) пасайтирилиши ҳисобига улар томонидан бюджетга (пенсия жамғармасига) тўланиши лозим бўлган 6,6 млрд.сўмлик маблағлар ўз ихтиёрида қолдирилди.
Тижорат банклари томонидан жорий йилнинг
15 мартидан тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини шакллантириш учун жами 554та тадбиркорлик субъектларига 180,9млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Шундан, жамғармадан компенсация ва кафиллик остида 19 та тадбиркорга 23,7 млрд.сўм кредит ажратилган.
Навоий вилоятида пандемия даврида
16 398 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди ва жорий йилнинг
22 апрелидан уларга ёрдамлар берилиб, кўрсатилган ёрдамлар сектор раҳбарларига тарқатилган “Темир дафтар”ларга, шу билан бир қаторда saxovat.argos.uz онлайн дастурига киритила бошланди.
Бунинг натижасида жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига вилоятдаги 21 200 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 29 011 маротаба асосий 13 турдаги ёрдамлар бўйича 17,5 млрд.сўм қийматидаги ёрдамлар кўрсатилди.
Шундан, 4,6 млрд.сўм қийматидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, 1,9 млрд.сўм қийматидаги чорва моллари ва паррандалар,1,3 млрд.сўм қийматидаги иссиқхоналар,
1,3 млрд.сўм қийматидаги нақд пул ва пластик карта кўринишидаги ёрдамлар,243,0 млн.сўм қийматидаги асаларилар,115,0 млн.сўм қийматидаги дори-дармон воситалари, 3,7 млрд.сўм қийматидаги бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, пандемия даврида ишсиз қолган ва даромад манбаи аниқ бўлмаган 1 467 нафар фуқаро доимий ишга,
3 632 нафар фуқаролар мавсумий ва жамоатчилик асосидаги ишларга жалб қилинди ва 265 нафар фуқароларга қишлоқ хўжалиги екинларини екиб, даромад топишлари учун ижара асосида ер майдонлари берилди.
Пандемия даврида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг олдини олиш, ички талабни тўлиқ қондириш бўйича нималарга эътибор беришимиз кераклиги бўйича аниқ меъёр ва режалар белгилаб олинган.
Белгиланган меъёрларга кўра, вилоят аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига йиллик талаби, гўштда 40,8 минг тоннани, сутда 136 минг тонна, тухумда 201,5 млн дона, балиқда 10,7 минг тонна, картошкада 49,1 минг тонна, сабзавотларда 116,4минг тонна, гуручда 9,8 минг тонна, полизда 17,2 минг тонна, мевада 61,7 минг тонна ва узумда 17,5 минг тоннани ташкил қилади.
Вилоятда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли талабига нисбатан гўшт 2,4 марта, сут 3,6 марта, тухум 1,7 марта, балиқ 1,3 марта, картошка
1,7 марта, сабзавот 2,5 марта, полиз 5,3 марта, мева
1,7 марта, узум 4,8 мартага ортиқ ишлаб чиқарилади.
Фақатгина асал 30,5 фоизга ва гуруч 1,5 фоизга эҳтиёж қопланади.
Аҳолини гуруч маҳсулотига бўлган талабини қондириш мақсадида Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Томди, Учқудуқ ва Кармана туманлари ҳокимликларига Қорақолпоғистон Республикасидан 1,0 минг гектар ер майдонлари шоли экишга ажратиб берилди. Натижада, жорий йилда 3,8 минг тонна гуруч ишлаб чиқарилиб, аҳоли эҳтиёжини 40 фоизи қопланишига эришилади.
Вилоятда асал ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида Хатирчи туманида “Асаларичилик кластери” МЧЖ ташкил этилиб, аҳолини асалари оилалари ва зарур асаларичилик жиҳозлари билан таъминлаш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, туманлар давлат ўрмон хўжаликларида янгидан 650 та асалари оиларини ташкил этилиши таъминланади.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида сектор раҳбарларининг ҳам ахбороти тингланди.

Кўрилганлар сони: 3599