Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

      Сессиянинг иккинчи кун тартибида бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6034-сонли Фармонининг вилоятдаги ижроси ҳамда Навоий вилояти жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тингланди.
       Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят ва туманлараро (туман) судлари томонидан 2020 йилнинг 1-ярми давомида жами 3.926 та фуқаролик ишлари мазмунан кўрилиб ҳал қилинди.
Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври (3.559 та)га нисбатан 367 тага кўпайганлигини кузатишимиз мумкин.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2020 йилнинг 1-ярми давомида 2019 йилнинг 1-ярмига нисбатан судларда кўрилган ишлардан, уйга киритиш 5 тага (13-5), жиноят оқибатида етказилган зарарни ундириш 15 тага (27-12), ҳужжатларнинг тегишлилик фактини аниқлаш (пенсия билан боғлиқ) 66 тага (133-67), оталикни белгилаш 14 тага (38-24), уйдан чиқариш 17 тага (25-8); камайган бир вақтда, ишга тиклаш 19 тага (74-93), никоҳдан ажратиш 41 тага (685-726), ота-оналик хуқуқидан маҳрум қилиш 12 тага (15-27), қарзни ундириш 10 тага (223-233), кредит шартномасидан келиб чиқадиган даъволар 132 тага (499-631), иш ҳақини ундириш 157 тага (38-195), мулкни умумий деб топиш, бўлиш ёки улуш ажратиш 1 тага (13-14), ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш 583 тага (35-618), кўпайган.
     Навоий вилоят ва туман (шаҳар) маъмурий судлари томонидан 2020 йилнинг 1-ярми давомида жами 9915 нафар шахсга нисбатан 7721 та маъмурий ишлар кўриб тамомланган.
      Шундан, 2409 та маъмурий ишлари сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, бу жами 7721та кўрилган маъмурий ишларнинг31,2фоизини ташкил қилади.
Кўриб тамомланган ишлар юзасидан МЖтКнинг 33-моддаси
4213 нафар шахсга нисбатан қўлланилган.
Ҳуқуқбузарларнинг 1533 нафарини аёллар, 21 нафарини вояга етмаган шахслар ҳамда 591 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этган.
      Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш борасида 2020 йилнинг биринчи ярмида бир қатор ишларни амалга оширилди.
Хусусан, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида судларга келиб тушган
1105 та (2019 йилнинг 6 ойида 2752 та) даъво аризалар (аризалар)нинг
1027 таси (2326 таси) ҳисобот даврининг охирига қадар мазмунан кўриб чиқилган. Шу жумладан:
- Навоий вилоят иқтисодий судида – 3 та;
- Кармана туманлараро иқтисодий судида – 745 та;
- Навбаҳор туманлараро иқтисодий судида – 245 та;
- Зарафшон туманлараро иқтисодий судида – 34 та иш кўрилган.
 Суд мажлисларининг тарбиявий ва профилактик аҳамиятини ошириш, томонларга процессда қатнашиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишларига қулайликлар яратиш мақсадида кўрилган 1027 та ишларнинг 212 таси ёки 20,6 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этилган.
Ҳисобот даврида жами 117 та суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилган. Ушбу суд жараёнларида 302 нафар вакиллар ўз вилоят (туман)ларида иштирок этган бўлиб, уларнинг тахминан 75,4 млн. сўм маблағлари тежалган.
Таҳлилларга кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар Зарафшон шаҳрида 50,0 фоизга, Кармана туманида, 53,3 фоизга, Қизилтепа туманида 41,1 фоизга, Навбаҳор туманида 35,4 фоизга, Нурота туманида 57,1 фоизга, Хатирчи туманида 5,0 фоизга; унча оғир бўлмаган жиноятлар Зарафшон шаҳрида 16,6 фоизга, Конимех туманида 10,0 фоизга; оғир жиноятлар Зарафшон шаҳрида 18,1 фоизга, Навбаҳор туманида 36,4 фоизга, Нурота туманида 18,1 фоизга; ўта оғир жиноятлар Навоий шаҳрида 50,0, Зарафшон шаҳрида 22,2 фоизга кўпайган.
Вилоят миқёсида судлар томонидан кўрилган ишлардан қасддан одам ўлдириш жинояти 60,0 фоизга, қасддан баданга шикаст етказиш 39,2 фоизга, босқинчилик жинояти 200,0 фоизга, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти 24,0 фоизга, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар
15,2 фоизга ошган бўлса; одам савдоси 66,6 фоизга, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 43,1 фоизга, фирибгарлик 16,1 фоизга, ўғирлик 29,7 фоизга, порахўрлик жинояти 40,7 фоизга камайган.
Жамиятда суд органларининг нуфузини ошириш, судьяларнинг чинакам мустақиллигини ва фақат қонунга асосланиб иш юритишини таъминлашда мамлакатимиз Конституцияси ва шу асосда қабул қилинаётган қонунлар муҳим аҳамият касб этади. Зеро, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим шартлардан биридир
Кўрилганлар сони: 2865