Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишлаб Навоий техника-иқтисодиёт коллежида оилавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижроси юзасидан Навоий шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар Кенгаши хамкорлигида ўтказилган мусобақада шаҳримиздаги “Бинокор”, “Истиқлол”, “Хончорбоғ”, “Ғалаба” ҳамда “Ўзбекистон” маҳалларидан олтита оилавий жамоа 7 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
– Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оилаларни спортга кенг жалб этиш орқали спортсевар оилалар сонини янада кўпайтириш мақсадида ташкил этилган мусобақада барча оилалар фаол иштирок этишди, – дейди шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими оммавий тадбирлар ташкилотчиси Нилуфар Тошбоева. – Айниқса, баскетбол тўрига тўпни аниқ тушириш, арқон тортиш шартларида иштирокчилар бўш келишни хоҳлашмади.
– Оилавий спорт мусобақасида 1-ўринни эгаллаганимиз бизни янада руҳлантирди, – дейди “Бинокор” маҳалласидан қатнашган Бобомуродовлар оилавий жамоаси сардори Жўрали Бобомуродов. – Оиламизнинг спортга қизиқиши баландлиги мусобақа давомида яққол сезилди. Маҳалламизда спорт билан шуғулланувчи оилалар кўпайишини жудаям хоҳлаймиз.
Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Маърифат ШАРИПОВА.

Кўрилганлар сони: 6504