Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Гарчи тўқсон ёш билан тўқнашиб турса-да, Остонақул бобо ҳам, Турсун момо ҳам ҳали анча тетик. Ҳовлининг этагидаги пастаккина, пахса девордан тикланган уйга кириб борарканмиз, ҳар иккаласи ҳам ўрнидан туриб, бизга пешвоз чиқишди. Ҳол-аҳвол сўрашганимиздан сўнг бобо бизни дарвозадан киришда ўнг томонда янги қурилган меҳмонхонага таклиф қилди. Оралиқ масофа ўн беш метрлар бўлса-да, Остонақул бобо вазмин қадамлар билан йўл бошлади. Қўлини деворга тираганча, меҳмонхона зинасидан кўтарилди.

Қотмадан келган, жиккаккина бу жусса ҳалиям ёшликдаги ши­жоатни, чаққонликни бутунлай тарк этмагани кўриниб турарди.

— 1926 йилда туғилганман, мо­мон­гиз мендан икки ёш катта, тўқ­сондан ошди. Ёшлигимдан чў­понлик қилдим, уруш йиллари ен­гиллик бормикан чўпонларга, мени фронтга жўнатишмади. Ле­­­­кин уруш тугагач, нақд беш йил армияда хизмат қилдим. Шун­­­дан кейин момонгиз билан бутун умримиз далада ўтди ҳи­соби. Пахтаям, ғаллаям экдик, пил­­­лаям тутдик, ишқилиб, ти­рик­чилик учун тиним билмадик. Бо­лаларимизни ҳалол, покиза меҳ­нат билан едирдик, кийдирдик. Не кунларни кўрмадик. Минг раҳ­­­­­мат Юртбошимизга, шундай осойишталикни, тинчликни сақ­лаб турибди. Бундай кун­ларнинг қадрига етишимиз керак. Одам­лардан, телевизордан эшитдим, давлатимиз раҳбари 2015 йил­ни "Кексаларни эъзозлаш йи­ли" деб эълон қилибди. Мана ғам­­хўрлик, мана иззат-ҳурмат, эътибор, бундай меҳрибонлик учун жон фидо қилсанг арзийди-да. Осойишталик, тўкинчилик, маъ­мурчиликка нима етсин, мо­монгиз билан Президенти­миз­ни дуо қилиб ётибмиз-да, — дейди Остонақул бобо Ҳасанов.

— Бувангиз билан тўрт нафар фар­­зандни тарбиялаб, вояга ет­каздик, Худога шукр, ҳаммаси уй­­­ли-жойли, бола-чақали бўлиб, ўзларидан тинчиб кетишган, — дея суҳбатни давом эттирди Тур­­сун момо. — Невара, чевара, эва­ра­лар­нинг сонини билмай­миз тўғри­си, номларини адаш­ти­риб юбо­ра­диган пайтлар ҳам кўп бўлиб туради. Майли, шу­лар­нинг камо­ли­ни берсин, юрти­миз­га, Пре­зи­дентимизга хизмат қи­лишсин, биздан энди фақат на­сиҳат, дуо-да. Нафақани вақ­тида бериб тур­ган бўлишса, дас­турхони­миз­да исталган ноз-неъ­мат муҳайё, болаларимизга ҳу­кумат ўқиш, иш­лаш учун шароит яратиб қўй­ган, бундан ортиқ яна нима ке­рак?

— Маҳалламизнинг фахри, об­рўси, хонадонларимизнинг фай­зу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларимиз кўпчи­ликни ташкил этади, — дейди Нав­­­баҳор туманидаги "Янгийўл" маҳалла фуқаролар йиғини раи­си Худоёр Раҳмонов. — Улар­нинг ҳолидан тез-тез хабар олиб турамиз, ахир улар бизнинг дав­латимиз-да. Кўп нарса талаб қи­лишмайди, эътибор қилиб, кўн­гил сўраб қўйсак, бошлари ос­монда.

Дарҳақиқат, халқимизда "Қа­риси бор уйнинг париси бор", де­ган ҳикмат бежизга айтилма­ган. Демак, улар юртга файзу барака, фаровонлик, аҳиллик олиб келадилар. Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Рес­публикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига ба­ғишланган тантанали маро­сим­­­даги маърузасида "Халқи­миз­­­нинг қадимий ва шонли тари­хи­ни узвий давом эттиришга, шу та­рихнинг ўчмас саҳифаларини, аждодларимизнинг буюк меро­си­ни, қадрият ва урф-одатла­ри­ни ёшларимизга етказиш, ҳаё­ти­мизни тобора поклаш ва фай­зу баракали қилишда, бир сўз би­­лан айтганда, уни маънавий юк­­салтиришда, бугун Яратган­нинг биз­га берган ҳар бир куни­ни маъ­ноли ва сермазмун ўт­ка­зишда беқиёс ҳисса қўшаётган ота-боболаримизга ҳар томон­ла­­ма ҳурмат, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз деб ўйлайман", дея таъкидлаганлари замирида мил­латимизга хос бўлган меҳр-оқибатлилик, саховатпешалик каби инсоний фазилатларму­­жассам.

Ахир, кексаликни меҳр бе­зай­ди-да, шундай экан, меҳр бериб дуо олишга не етсин.

Суратда: невара, чеваралар қур­шовида умргузаронлик қилиб келаётган Остонақул бобо ва Турсун момо.

Исроил ХОЛБОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 7645