Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Одил судлов соҳасида қандай ўзгаришлар белгиланди?

 

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.

Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, судьялар ҳамжамияти органи — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилди, суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди, англо-саксон ва роман-герман ҳуқуқ тизими мавжуд бўлган мамлакатларнинг ижобий тажрибасидан келиб чиқиб маъмурий судлар ташкил этилди,судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди, шунингдек, судьялик лавозими учун ўқитиш, судья ва суд ходимларини малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш мақсадида мутлақо янги тизимда фаолият юритувчи ўқув маскани — Судьялар олий мактаби ташкил этилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Бундан ташқари, барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги, судлар томонидан фуқарлар ва тадбиркорлар билан жойларда доимий равишда сайёр қабуллар ташкил этилиб келинаётганлиги,судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиб келинаётганлиги ва айниқса жисмоний ва юридик шахслар томонидан судларга электрон мурожаат қилиш тизимининг жорий этилганлиги аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чоралар бўлди.

Шу билан бирга, суд ҳокимияти органлари фаолиятининг таҳлили улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини инобатга олиниб, Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурини амалга ошириш юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон суд тизимини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини мутлақо янги босқичга олиб чиқади десак, муболаға бўлмайди.

Жумладан, Фармонда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб айни вақтда фаолият юритаётган вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини амалда олиб бажариб турган маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;

туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниб, маъмурий судлар томонидан ҳозирда кўриб чиқилаётган маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш;

фуқаролар сарсон-саргардончилигини олдини олиш, шунингдек ишларни ўз ватида ва сифатли кўриш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;  

суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш ва ўз-ўзидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;

прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш белгиланди.

Бундан ташқари, Фармонда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси РеспубликасиРеРррОлий суди тузилмасида ташкил этилаётган инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркибига йигирма миллион АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда инвестицияни амалга оширган жисмоний ёки юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида юзага келадиган инвестициявий низолар ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш ваколатини бериш, инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишларни бевосита Судлов таркиби томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши мумкинлиги, қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши белгилаб қўйилди.

Ушбу янгилик мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга, шу билан бирга, мамлакатимизнинг жаҳон миқеёсидаги обрўйини янада оширишга хизмат қилади десак, хато қилмаган бўламиз.

Шунингдек, мазкур Фармонда Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалар фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган аппарат раҳбари лавозимини жорий этиш, Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни таҳлил қилиш бошқармаси ҳамда Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси, энг муҳими ҳар бир вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида матбуот хизматлари ташкил этилиши белгилаб берилди.  

Бундан ташқари, Фармон билан манфаатдор ва тегишли масъул идораларга судьяларнинг мақоми, уларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини янада яхшилаш, судья ва суд ходимларини иш ҳақини ошириш ва иш ҳақини тўлалигича Давлат бюджетидан молиялаштириш бўйича вазифалар юклатилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки қабул қилинаётган норматив-ҳужжатлар ва амалга оширилаётган жамики ислоҳатлардан кўзланган мақсад ҳам биринчи навбатда, мамлакатимизда қонун устиворлигини таъминлаш, одил судловга эришиш ва энг асосийси фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Навоий вилоят суди раиси

Аблқосим Рузиқулов

 

 

 

Кўрилганлар сони: 3695