Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча соҳаларда, жумладан, сайлов тизимида кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилди. "Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари" тамойили асосида мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига, юксак демократик талаблар ва халқаро ҳуқуқ стандартларига жавоб берадиган миллий сайлов тизими шакллантирилди.

Мухбиримиз халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси раиси Ш. Джураев билан сайлов қонунчилигига доир янгиликлар хусусида суҳбатлашди.

— Маълумки, 2014 йилнинг 16 ап­­релида "Ўзбекистон Респуб­ли­каси Конституциясининг айрим мод­­даларига ўзгартиш ва қў­шим­чалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддала­ри­га)"ги Ўзбекистон Республикаси Қо­­нуни қабул қилинди. Мазкур қо­­нунга мувофиқ Ўзбекистон Рес­публикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ту­за­тишлар сайлов қонунчилигини эр­кинлаштириш жараёнининг ман­ти­қий давоми бўлди, десак мубо­лаға эмас. Шу ҳақдаги фикр­ла­рин­гизни бил­моқ­чи эдик.

— Асосий Қонунимизга киритилган ушбу тузатиш­ларга мувофиқ Ўзбе­кис­тон Республикаси Марка­зий сайлов комиссияси бош­­қа ҳокимият ор­ганла­ри­нинг ҳеч қандай ара­ла­шу­ви­сиз сайловларга тай­ёргарлик кў­риш ва уларни ўт­казишни таъмин­лай­ди­ган давлат ҳокимияти ор­гани ти­зимида алоҳида ўрин тутган конс­титуция­вий орган мақомига эга бўл­ди. Жаҳон ҳам­жамияти тажриба­си­да ҳали қўл­ланилмаган бундай тамойил бирин­чи марта бизнинг мам­лакати­миз­да жо­рий этилгани эъти­рофга ло­йиқ бў­либ, бу сайлов­ларнинг де­мок­рат­ли­ги, очиқлиги ва ошкорали­ги­ни ҳар томонлама таъ­мин­лаш ка­фолатидир.

Қонунга мувофиқ, сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қол­ганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди. Ҳокимият вакиллик органларига сайлов тўғрисидаги қо­нунларга киритилган янги нормага кўра, сайловга уч кун қолганда, шу­нинг­­дек, сайлов куни жамоатчилик фик­ри сўровлари натижалари, сай­лов натижалари тахминлари, бошқа ташвиқот материаллари оммавий ах­борот воситаларига, жумладан, Ин­тернет сайтларига эълон қилинмай­ди. Бу сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иро­дасини эркин билдиришини таъ­минлаш кафолатини кучайтиради.

Шунингдек, бу билан Юртбошимиз тақдим этган "Мамлакатимизда де­мократик ислоҳотларни янада чу­қурлаштириш ва фуқаролик жамия­тини ривожлантириш концеп­ция­си"­да илгари сурилган сайлов қо­нун­чилигига сайлов эркинлиги прин­ци­пини тўлиқ амалга ошириш, сайлов­олди ташвиқотини олиб боришда де­­путатликка номзодлар, сиёсий пар­тияларга тенг шарт-шароитлар яра­тиш, энг муҳими, ошкораликни таъминлашнинг ҳуқуқий механизм­ла­рини такомиллаштириш ғоялари ўз ҳаё­тий ифодасини топди.

— Миллий сайлов тизимида акс этган асосий демократик прин­цип­лар нималардан иборат?

— Мамлакатимиз сайлов тизимига оид қонун ҳужжатлари адолатлилик, очиқлик, ошкоралик ва транспарент­лик­нинг демократик принципларига асосланган бўлиб, фуқаролар сайлов қонунчилигига сўзсиз риоя этиш­ла­ри шарт. Шунингдек, сайловчиларга сайловда эркин иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар, депутат­лик­ка номзод кўрсатадиган сиёсий пар­тияларга сайлов кампанияси даво­ми­да кенг ва тенг имкониятлар яра­тилади.

Сайлов комиссияларининг муста­қил­лиги ва  фақат қонунга бўйсуни­ши қонун билан кафолатланган бў­либ, ҳокимият тузилмалари ва жа­моат бир­­­лашмалари сайлов комис­сия­­­ла­ри фаолиятига мутлақо ара­лаш­­май­дилар. Ўзбекистон Респуб­ли­каси Мар­казий сайлов комиссияси сай­лов­га тайёргарлик кўриш ва уни ўт­­казиш бўйича мутлақ ваколатларга эга бўлгани сайловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида қонунийликни таъминлаш, сайловчиларнинг ўз хо­ҳиш-иродасини эркин ифода этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш оми­ли бўлади, албатта.

Сайлов жараёнининг барча босқич­ла­рида сиёсий партиялардан куза­тув­чилар, ОАВ вакиллари, бошқа дав­­­латлар, халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлардан кузатувчилар иштирок этиши ҳам сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хиз­мат қилади, шубҳасиз.

Шунингдек, мамлакатимизда ҳо­ки­миятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этув­­чи тармоқлари фаолиятини яна­­да демократлаштириш, сиёсий партиялар фаоллигини ошириш, де­мократик жамиятнинг энг муҳим тар­кибий қисми бўлмиш партиялараро ра­­қобатни кучайтиришнинг ҳуқуқий асоси яратилган бўлиб, шунга му­во­фиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни давлат ҳокимия­ти­нинг бошқа қайсидир органлари ара­лашувисиз таъминлайдиган Ўз­бекистон Республикаси Марказий сай­лов комиссияси мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкора­лик, адолатлиликдан иборат бўлган асосий принциплар асосида фаолият кўр­сатади.

— Марказий сай­лов ко­мис­сия­си, 2014 йилда Ўз­бе­кис­тон Рес­публи­ка­си Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, ту­ман ва ша­ҳар Кен­гаш­лари сай­ловига тай­ёр­гарлик кўриш ва уни ўт­ка­­зиш бўйича тад­бирлар дастурини иш­­лаб чиқди ҳамда тас­диқлади. Маз­кур дастурнинг мазмун-мо­ҳияти, ундан келиб чи­қиб айни кун­да амал­га оширилиши лозим бўл­­ган ва­зифалар хусу­си­да тўх­та­либ ўт­сангиз.

— Қонунчилик талаблари ва хал­қаро сайлов стандартларига тўлиқ му­вофиқ равишда ишлаб чиқилган ушбу дастурда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича муҳим талаб ва вазифалар, жараёнга доир барча тадбирлар ва уларни ўтка­зиш­га масъул тузилмалар белгилаб бе­рил­ган. Бу сайловга юксак тайёр­гар­лик кўриш ва уни ўтказиш, фуқа­ро­ларнинг сайлов ҳуқуқларини тўлиқ амал­­га ошириш учун шарт-шароит­лар яратиш, сиёсий партияларнинг фаоллигини таъминлаш учун жуда му­ҳимдир.

Сайлов тўғрисидаги қонунчи­лик­нинг қоидаларини сайловчиларга кенг тушунтириш, уларнинг бўлажак сай­лов мамлакатимиз ҳаётидаги энг му­ҳим ижтимоий-сиёсий воқеа экан­лигини ҳис қилишига эришиш бу­гун­нинг энг долзарб вазифасидир. Ай­ниқса, сайлов кампаниясида ёш­лар ва хотин-қизларнинг фаол иштирок этиши, уларнинг ижтимоий фаол­ли­гини, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шарт-шароит яратиш  муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун сайловда иштирок этаётган ёш­лар билан кенг иш олиб бориш, но­дав­лат нотижорат ташкилотлари би­лан ҳамкорликда хотин-қизлар, ёш­лар ўртасида сайлов тўғрисидаги қо­нунчилик нормаларини таниш­тириш мақсадида тадбирларни таш­кил этиш лозим.

Бу вазифалар, албатта, мавжуд сиё­­сий партиялар зиммасига катта масъ­улият юклайди. Чунки партия­нинг жамият ҳаётидаги ўрни, халқ ол­дидаги обрўси айнан сайлов­лар­да кўринади. Шу боис сиёсий пар­тия­лар ҳозирда депутатликка ном­зод­­лар­га ўз сайловолди дастурла­ри­нинг қоидаларини, мамлакатни ижти­моий-сиёсий, социал-иқтисодий ри­вожлантиришнинг долзарб маса­ла­­­ла­рига доир нуқтаи назарларини сай­­­­ловчиларга, жамоатчиликка ет­ка­зиши учун оммавий ахборот воси­та­ларидан кенг ва тенг фойдала­ни­ши имконияти яратилди.

Сиёсий партия сайловда уни қўл­лаб-қувватлайдиган сайловчилар­нинг камида қирқ мингта имзосини тўп­лаши зарур. Бунда мамлакати­миз­нинг битта маъмурий-ҳудудий ту­зил­­­ма­сида, яъни Қорақалпоғистон Рес­публикаси, вилоятлар ёки Тош­кент шаҳ­рида тўп­ланган имзолар со­ни та­лаб этилган имзолар сонининг сак­киз фоизидан ош­маслиги бел­ги­ланган.

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қо­нуннинг 21-моддасига мувофиқ, сиё­сий партия парламент сайловида иш­тирок этиш ва депутатликка ном­зод­лар кўрсатишга ижозат олиш учун 12 октябргача Марказий сайлов комис­сиясига партия раҳбари томонидан имзоланган сайловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза, Адлия вазир­лиги­нинг сиёсий партия қонунда бел­гиланган муддатда рўйхатдан ўтга­нини тасдиқловчи маълумотномаси, шунингдек, имзо варақаларини тақ­дим этиши шарт.

Сайловларда иштирок этиш учун сиё­­сий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайлов қонунчилиги принциплари ва талабларини ҳи­соб­га олган ҳолда сайлов жараёнида сиёсий рақобатнинг маданий шакл­ла­ридан фойдаланишларига кў­мак­ла­шишга катта аҳамият берилади. Бун­да сайлов кампанияси барча иш­тирокчиларининг амалдаги қонун­чи­лик талабларига сўзсиз ва аниқ риоя этиши муҳим талаб ҳисобланади.

Сайлов кампанияси иштирокчи­лари­нинг бирортасига бирон-бир им­­тиёз ва устунлик берилмайди. Сай­лов қонунчилигининг меъёрлари, та­лаблари, қонунда ва ушбу дастурда бел­гиланган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби ҳам­ма учун мажбурий ва бир хилдир.

Холбиби САФАРОВА суҳбатлашди.

Кўрилганлар сони: 7227