Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нуроталик Раззоқовлар ўн бир йил муқаддам яхши орзу-умидлар билан оила қуришган. Ўтган вақт оралиғида оилада 3 нафар фарзанд дунёга келган.

Шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандларини ҳар жиҳатдан комил инсонлар этиб тарбиялаш ота-онанинг энг асосий бурчи эди. Бироқ, ота-онанинг келишмовчиликлари сабаб ушбу оила бузилди. Фарзандлар эса сарсон-саргардон. Уларнинг тарбияси, саломатлигига қайғурадиган кимса қолмади.

 

Бундай вазиятда она судга мурожаат қилди, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди эса 08.07.2020 йилда вояга етмаган фарзандлари 2010 йилда туғилган З.Раззоқова, 2013 йилда туғилган Г.Раззоқова ҳамда 2015 йилда туғилган О.Раззоқовларни онанинг тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилди.

 Бу ҳужжат Бюронинг Нурота туман бўлими иш юритувига 04.09.2020 йилда келиб тушди ва 3 нафар бола З.Розиқова тарбиясига олиб берилди.                                                        

 

Кўрилганлар сони: 2570