Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Куни кеча Нурота туманидаги Авазсой МФЙ ҳудудида тадбиркор Нормуродов Ўктам Мирзаевич томонидан 120 ўринли лойиҳа қиймати 3 млрд 750 млн сўм бўлган - "Авазсой булбули"номли давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 Тадбирда Нурота туман ҳокими У.Халилов,  ташкилот ва корхона раҳбарлари, Авазсой МФЙ фаоллари ҳамда ҳудуд аҳолиси, кенг жамоатчилик шунингдек,  ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 Майдони 300 кв метрни ташкил этган ушбу НМТТ барча қулайликларга эга бўлган замонавий бинода жойлашган бўлиб, болажонларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишларига имкон берадиган даргоҳ сифатида қишлоқ аҳолисига катта туҳфа бўлди.  

Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Қувонарлиси шуки,куннинг ўзида 90 нафар бола МТТ қучоғига қамраб олинди.

Кўрилганлар сони: 1367