Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нуротадаги болалар ва ўсмирлар спорт мак­та­­бида белбоғли кураш бў­­йича 2003-2004 йил­ларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўр­тасида Ўз­бе­кистон Ку­боги мусобақалари бўлиб ўтди. Спорт­­­нинг маз­кур турини кенг тар­ғиб қилиш, соғ­­­лом турмуш тарзига даъват этиш мақсадида ташкил этилган мусо­бақада 265 нафар йигит-қиз 11 та вазн тои­фасида куч синашди.

Қизғин кечган курашларда вилоятимиз ша­ра­фи­ни нуроталик ўқувчилар муносиб ҳимоя қи­лишди. Вакилларимиз мусобақа давомида 26 та медаль жамғаришган бўлса, уларнинг 18 тасини Нуротадаги БЎСМ шуғулланувчилари қўлга киритди. Жумладан, Анзират Солиева ҳамда Даврон Райимқуловлар 52 килограмм, Аб­ду­ра­йим Ра­мазонов 48 килограмм, Ҳамза Ўралов 44 килог­рамм, Ўткир Бозорқулов 60 ки­­лограмм вазн тои­фаларида ғо­либ­­лик­ни эгал­лашди.

— Мураббийим Сайфиддин Холму­ро­довдан бел­­­боғли кураш сирларини ўрганиб келаяпман, — дейди 1-ўрин соҳиби Ҳ. Ўралов. — Бугунги ға­­­­­лабамда устозимнинг ҳиссалари кат­та. Ке­ла­жакда бундан ҳам нуфузли мусоба­қаларда ғо­либ бўлишни орзу қиламан.

Умумжамоа ҳисобида Фарғона вилояти ку­раш­­­чилари 1-ўринни эгаллашди. 2-ўрин вакил­ларимизга, 3-ўрин эса наманганликларга насиб этди. Fолиб ва сов­риндорлар диплом, медаль, эсдалик совғалари би­лан тақдирланди.

Кўрилганлар сони: 5614