Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нурота туманида 56 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, улардаги 16633 нафар ўқувчиларга жами 1952 нафар ўқитувчиларнинг дарс бериши режалаштирилган.

 Ота оналар билан дастлабки ўтказилган сўровномада 14204 нафар (яъни 88 фоиз) ота-оналар иштирок этиб, уларниг 92 фоизи яъни 13083 нафари ўқув жараёнини сентябрь ойидан анъанавий тарзда, 1121 нафари эса (8 %) ўқишлар онлайн тарзида давом эттириш фикрини билдиришган.

Бунга кўра 56 та умумтаълим мактабларидан 7 та умумтаълим мактабларини  10 сентябрдан бошлаб (4,6,7,8,12,17,39) очишни, 11 сентябрдан бошлаб 14 та умумтаълим мактабларини (13, 14, 15, 20, 21, 24, 25, 30, 33, 35, 36, 43, 51, 52) очишни, 14 сентябрдан бошлаб 34 та умумтаълим мактабларини (1, 2, 3, 5, 9, 10, 11, 16, 18, 19, 22, 23, 26, 27, 28, 29, 31, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45,  46, 47, 48, 49, 53, 54, 55, 56, 57, 58) очишни режалаштирилган.

Бугунги кун ҳолатига кўра янги ўқув йилига 21 та мактаблар тўлиқ тайёр холга келтирилган ва 34 та мактабларда тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Умумтаълим мактабларини ҳимоя ва гигиеник воситалар 8 сентябрь ҳолатига кўра, 90 та пирометрлар, 640 литр антисептик ва 13150 дона бир марталик тиббий ниқоблар, 100 дона махсус кийим, 56 дона дизинфекция қилувчи мосламалар ва 18 хил турдаги биринчи тиббий дори-дармон воситалари билан таъминланди.

Тумандаги умумтаълим мактабларига ҳомийлар томонидан 600 дан ортиқ қўл ювиш мосламалари ўрнатилди.

Бу ҳақида бугун Халқ депутатлари Нурота туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессиясида маълум қилинди.

 

Кўрилганлар сони: 2691