Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Нурота тумани ИИБга 1993 йил туғилган, ҳозирда ушбу тумандаги “Тумар” МФЙда истиқомат қилувчи Н.Ю. ариза орқали мурожаат қилган. Унга кўра, фуқаронинг “Шайхон” МФЙ ҳудудидаги яйловда қаровсиз қолдирилган, умумий қиймати қарийб 9 млн сўмни ташкил қилувчи 9 бош майда шохли моллари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Тезкор тергов-суриштирув ишларидан аниқландики, мазкур қоидабузарликни 1992 йил туғилган, Нурота тумани, Ғозғон шаҳри, “Шайхон” МФЙда яшовчи К.З. содир этган. Мазкур ҳолат юзасидан К.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Афсуски, қўли “эгрилик” оқибатида юзи шувут бўлаётган қоидабузарлар билиб-билмай содир этган қилмиши келажакда унутилмас тамға бўлиб қолишини теран англамайдилар. Бутун умр инсонларнинг шубҳаси остида яшаш, “ўғри” деган ном чиқаришнинг нечоғлик уят эканлигини идрок этиш аслида ёшликдан оилада шаклланадиган тарбияга ҳам боғлиқдир. Жамиятда ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар. Унинг бадали бесамар кетган вақт, йўқотилган умр, яқинлар соғинчи, виждон азоби билан ўлчанади. Бироқ, хатоларни содир этишдан кўра, унинг олдини олган афзал.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 2737