Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимизнинг 2017 йил 6 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг бюджети ва болалар спорти обектлари ҳамда сузиш ҳавзаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Нурота тумани марказида қиймати 3 миллиард 285 миллион 300 минг сўмлик ёпиқ типдаги сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

Спорт объектининг фойдаланишга топшириш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда Давлатимиз раҳбарининг раҳнамолиги остида ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол авлодлар камолга етиб, ёшларимиз ўртасида спорт турлари тобора оммалашиб бораётганлигини таъкидлашди. Хусусан, сув спорти ҳам бугун ёшларни чиниқтириш ва саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб келаётганлиги эътироф этилди. Мазкур спорт мажмуасининг фойдаланишга топширилиши ҳудуд ёшлари учун муносиб совға бўлди. Ушбу сузуш ҳавзасида бир кунда ўртача 120 нафар ёшлар сув спорти билан шуғулланиш имконияти яратилган.  Иштирокчилар учун барча спорт жиҳозлари ва инвентарлари муҳайё этилган.

— Ҳар томонлама чиниққан, соғлом ва баркамол авлодлар мамлакати-мизнинг мустаҳкам таянчи ва суянчи ҳисобланади. Навоий вилоятида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ўтган йиллар давомида 107 та иншоотлари қуриб фойдаланишга топширилди. Уларнинг 95 таси болалар спорт иншоотлари, 12 таси эса Болалар мусиқа ва санъат мактабларини ташкил этади. Уларнинг 17 таси Нурота туманида бунёд этилган, —  дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими раҳбари Ҳамид Жумаев. — Бугунги кунда вилоятимизда 3 та ёпиқ ва 1 та очиқ сузиш ҳавзалари ҳудуд ёшлари ўртасида сув спортини ривожлантиришда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Бу мажмуа мазкур ҳудудда ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш йўлидаги эзгу ишларга яна бир қадам бўлди.

“Ёшлик” сув спорти мажмуасининг фойдаланишга топширилишидан ҳудуд ёшлари янада бахтиёр. Энг муҳими, туманда ушбу спортга қизиқувчи ёшлар жуда кўп.

— Мен бир неча йилдан буён шахмат спорт тури билан шуғулланиб келаман. Ушбу йўналишда бир қатор муваффақиятларни қўлга киритдим. Эндиликда бугун биз учун туҳфа этилган  спорт мажмуасида сув спорти билан ҳам шуғулланишни бошладим. Бу имконият ва эътибор учун жуда миннатдормиз, — дейди Нурота туманидаги 55-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шоҳжаҳон Абдухошимов.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 6172