Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти иқтисодиётимизни барқарор ва жадал ривожлантириш эвазига аҳолининг турмуш даражасини ошириш, уларга муносиб ҳаёт тарзини яратиб беришга қаратилгандир.

Аввало, ушбу мақсадни самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан кичик бизнес ва тадбиркорликнинг барқарор ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ эканлиги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан барчамизга маълум.

 Кўриб гувоҳи бўлиб турибмизки, мамлакатимизда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор берилаётгани боис, соҳадаги кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Аслида ҳам, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

                                                    Қадрли тадбиркорлар!

Сиз бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йил давомида элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Бунинг натижасида фаолиятингизга тўсиқ бўлувчи кўплаб омиллар, хусусан, асоссиз аралашиш ва текширишлар олиб бориш бартараф этилди.

Айниқса, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилгани, бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилгани, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил лавозими жорий қилингани хусусий секторга қаратилган эътиборнинг ёрқин намунасидир. 

Қолаверса, барча ҳудудларда тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиб, ҳал этишга кўмаклашадиган Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси” фаолияти йўлга қўйилди, тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми оширилди. 

        Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш – 2020” ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ва дунёнинг энг яхши 20 та ислоҳотчи давлати қаторидан жой олди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича юртимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринга кўтарилди.

                                         Қадрли учрашув иштирокчилари,

Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жорий йил 7 ноябрь куни бўлиб ўтган давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлиги ҳамда бу борадаги долзарб вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказилганлиги бу соҳа тараққиёти учун янги босқични бошлаб берди десак ҳар томонлама тўғри бўлади.

Жорий йил 1 октябрдан қўшимча қиймат солиғи ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Келгуси йилдан бошлаб экспорт-импорт операциялари учун зарур рухсатнома ва сертификатлар “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда олинишини йўлга қўйилаётгани ҳам сиз тадбиркорларимиз учун яна бир қулайлик бўлади.

Эндиликда тадбиркорларга ерни онлайн аукцион орқали бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинувини таъминлаш, хорижий тажриба асосида мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Зеро, Президентимизнинг таъбирлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

                                               Ҳурматли тадбиркорлар!

Мамлакатимизнинг барқарор ривожи, ижтимоий соҳаларнинг узлуксиз қўллаб-қувватланиши учун давлат бюджети ва уни шакллантирадиган тушумлар муҳим роль ўйнайди.

   Яширин фаолият юритиш орқали солиқдан қочиш, ҳалол фаолият юритмаслик бюджетимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Давлатимиз ҳам, қонунларимиз ҳам ҳалол тадбиркорни ҳамиша қўллаб-қувватлайди, албатта.

Юртбошимиз ҳокимлар 50 фоиз иш вақтини янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш ва ишлаётган тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ҳал этишга сарфлаши лозимлигини таъкидладилар.

Мен туман ҳокими сифатида ҳамиша Сиз тадбиркорларнинг кўмакчингиз бўлиб, муаммоларингизни ижобий ҳал этишни ўзимнинг бурчим деб биламан.

Туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлик куни” доирасида бизнес вакиллари билан амалий мулоқот тизими йўлга қўйилгани ўзининг ижобий самараларини кўрсатмоқда.

  Бугунги кунда туманимизда 1245 та юридик шахс рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг 1054 таси кичик бизнес субъектлари ҳисобланади.

    Қувонарлиси, биргина жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра туманимизда 332 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил қилинган бўлса, йил якунига қадар улар сонини ўтган йилга нисбатан 4 баробарга ошириб, 1256 тага етказишни режалаштирганмиз. Албатта, бу натижага сиз билан биз аҳолимизни фаол тадбиркор бўлишга чорлаш орқали  эришамиз.

                Бундан ташқари, бугунги кунда туманимизда чорвачиликни, хусусан, қўйчилик, қорамолчилик, эчкичилик, туячиликни ривожлантириш мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлган минглаб гектар яйловлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 500 гектар ҳамда 4500 гектар интенсив боғлар ва узумзорлар, шу жумладан, писта, бодом ва ёнғоқзорлар барпо этишга мўлжалланган ер майдонлари заҳиралари мавжуддир.

       Яқинлашиб келаётган 2020 йилда туманимизда мавжуд заҳира ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда қуйидаги ишларни амалга оширишимиз зарур: Туманни 2020-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 123.3 млрд.сўм бўлган 15 та янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш ва ушбу лойиҳаларнинг асосий қисми тумандаги мавжуд захиралардан самарали фойдаланиб янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш асосий мақсадимиз бўлмоғи даркор.

 Бундан ташқари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида ҳам туманимизда тизимли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, келгуси йилда мавжуд захира конлардан оқилона фойдаланган ҳолда10.0 млн.доллардан ортиқ инвестициялар киритилиши ҳамда янги иш ўринлари яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

Худди шунингдек, мева, гўшт, сут ва жун маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишидаги 13 та лойиҳаларни амалга оширишимиз, ҳар бири 400 бошга мўлжалланган майда шохли моллар бўрдоқичилигини ташкил этиш бўйича 25 та лойиҳаларни, ҳар бири 100 бош туяни ва йилқини парваришлашга мўлжалланган 8 та туячилик ва йилқичилик хўжаликларини ҳамда ҳар бири 1500 бошга мўлжалланган 5 та қуёнчилик хўжаликларини ташкил этиш;

       Табиий сув ҳавзаларида ҳар бири ўртача 13 гектардан иборат бўлган 50 та балиқчилик хўжаликлари, аҳоли хонадонларида 2 сотихли 100 та интенсив балиқчилик хўжаликларини, шунингдек, 6 та 20 000 бошга ихтисослашган тухум йўналишидаги ҳамда 16 та 48 000 бош гўшт йўналишидаги паррандачилик хўжаликлари ва 48 та асаларичилик хўжаликлари ҳамда ҳар бири 1500 бошга мўлжалланган 4 та гўшт йўналишидаги куркачилик хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш;

       Шу билан бир қаторда,интенсив усулда 1515 гектар майдонда 200 та боғдорчилик, 1198 гектар майдонда узумчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича 34 та лойиҳани ишлаб чиқишимиз, 10 гектар ер майдонида енгил конструкцияли иссиқхоналар ҳамда умумий қуввати 2000 тонна бўлган 4 та музлаткичли камералар барпо этишимиз тақозо этилади.

 Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда сизларни туманимизда мавжуд хом ашё базаси ҳамда фойдаланилмай келинаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда саноат ва ишлаб чиқариш соҳасини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини тараққий эттириш эвазига мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллашида ўз ҳиссангизни қўшишдек олий мақсадлар сари ундаб қоламиз ва бу йўлда сизга куч-қувват тилаймиз.    

  Эътиборингиз учун раҳмат.

 

 

Кўрилганлар сони: 3462