Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизнинг мустақил та­раққиёт йўлига назар ташлар экан­миз, ўзимизнинг ҳаққоний, тўғ­ри йўлимизни танлаб олга­нимиз, шу асосда улкан ютуқ­ларни қўлга киритганимиз кўз ўн­ги­мизда гавдаланади. Йил­лар ўтган сайин Навоий шаҳри ҳам гуллаб-яшнамоқда: ўзига хос, ўзига мос шаҳарсозлик ва меъморчилик асносида янги қиёфа касб этаётир. Анъанавий маҳаллий иморатсозлик сақлаб қолинган ҳолда янги бунёд этил­­­ган бинолар шаҳримиз чи­ро­йига янада чирой қўшмоқда.

Шаҳар иқтисодиётини тарки­бий ўзгартириш, ишлаб чиқа­риш корхоналарини модер­низация қилиш борасида изчил амалга оширилаётган исло­ҳотлар ички бозорни ўзимизда тайёр­ланган маҳсулотлар билан таъминлаш баробарида, улар­ни экспорт қилиш имкония­ти­ни ҳам кенгайтираётир. Жо­рий­ йил­да шаҳарда саноат маҳ­су­лот­лари ишлаб чиқариш ҳаж­ми ўт­ган йилга нисбатан 108,0 фоиз­га, жумладан, истеъмол то­­вар­лари 105,3 фоизга, асо­сий ка­питални кўпайтиришга 642­ мил­лиард 318,0 миллион сўм миқ­дорида инвестициялар кири­тилиб, ўтган йилнинг шу дав­ри­га нисбатан 131,9 фоизга ўсди. Қурилиш ишлари ҳажми 129,2 фоиз­га ва савдо айлан­маси ўт­ган йилнинг шу даврига нис­ба­тан 121,5 фоизга ортиғи би­лан бажарилди. Иқти­со­ди­ётда ҳуду­дий корхоналарнинг улу­ши­ни ошириш мақсадида йилига 20 фоиз­дан кам бўл­ма­ган ўсиш суръ­атларини таъ­минлаш талаб этилади. Бунда 2020 йилга ке­либ, ҳудудий са­ноат маҳсу­лот­лари ишлаб чиқа­риш 2 баро­барга оширилиши таъ­минла­на­ди. Ушбу натижа­ларга эришиш мақсадида, бу­гун­­ги кунда ша­ҳар­нинг ижти­моий-иқтисодий дас­тури иш­лаб чиқилган бўлиб, унга асосан 2017 йилда қиймати 268,4 мил­лиард сўмлик 263 та ло­йиҳа амалга оширилиши на­зарда ту­­тилган. Натижада қў­шимча 250 миллиард сўмдан ор­тиқ қў­шим­ча қиймат ярати­ли­шига ва 1,8 мил­лион доллар­лик маҳсу­лот­ларни экспорт қи­лиш ҳамда 2263 та янги иш ўрни яра­ти­лади.

2017 йилга мўлжалланган иқ­ти­содий дастурнинг 1 август ҳо­лати бўйича жами 151 та ло­йиҳа киритилган бўлиб, амал­да­ 180 та лойиҳа ишга туши­рил­­ган ва 1090 та иш ўрни яра­тилган. Бундан ташқари, 2018 йил­га мўлжалланган иқ­тисодий дастурига 400 дан зиёд лойи­ҳаларни ки­ри­тиш ус­тида иш­лар олиб бо­рил­моқда.

Ўзбекистон Республикаси Прези­ден­тининг 2016 йил 26 де­кабр­даги "2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюм­лар ва ма­те­риаллар ишлаб чиқаришни маҳал­лий­лаш­ти­ришнинг ис­тиқболли ло­йи­ҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғриси­да"­ги қарорига асосан шаҳар ма­ҳал­лий­лаштириш дастури доирасида қий­мати 1,2 миллиард сўм­лик 5 та ло­­­йиҳа амалга оширилиши натижа­си­да 350 минг АҚШ дол­лари миқ­до­ри­даги маблағ тежалади.

Давлат Инвестиция дастури дои­ра­сида 305,9 миллиард сўмлик 13 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

2017-2018 йилларда шаҳарни иж­тимоий-иқтисодий ри­вож­лан­тириш дастурида Халқаро молия институт­лари­нинг кредит маб­лағлари ҳисо­би­га амалга ошириладиган жами10 та лойиҳа рўй­хати шаклланган бў­либ, умумий қиймати 47,0 миллион АҚШ дол­лари маблағи ўзлаштири­лиши ҳи­собидан 993 та иш ўрни яра­­ти­лиши режалаштирилган. Ушбу дас­­тур амалга оширилиши на­ти­жа­сида 14,1 миллион АҚШ доллари миқ­до­ри­да маҳаллий маҳ­су­лотлар экс­порт қи­линиши белгиланган.

Жорий йилнинг олти ойи давомида аҳоли бандлигини таъ­минлаш дас­тури бўйича 2354 та иш ўрни яратиш ре­жалашти­рил­­ган бўлиб, амалда 2360 тага бажарилди.

Шаҳримиздаги кам қувватли кор­хо­налар, бўш турган ва қурили­ши ту­гал­ланмаган объектлар негизида ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш бўйича қий­мати 5440 мил­лион сўмлик 101 та ло­йиҳадан жорий йилнинг 7 ойида 42 таси ўз фаолиятини йўлга қўйиши натижасида 255 та иш ўрни яратилди. Илгари хусусийлаштирилган фаолият­сиз объектлар сифатида 34 та объект аниқланиб, бўш турган ва ишлаб чи­қариш майдонларидан самарали фой­даланиш бўйича дастур ишлаб чи­қилди.

2017 йилнинг январь-июль ойлари­да 6,4 миллион АҚШ доллари миқ­до­рида маҳсулот экспорт қилиниб, режа 105,7 фоизга ба­жа­рилди. Экс­порт ҳажмида саноат маҳсулотлари 112,5 фоиз (6,1 миллион АҚШ дол­лари), мева-сабзавот маҳсулотлари 51,5 фоиз­­ни (355,8 минг АҚШ дол­лари)­ни ташкил этди.

Жорий йилда шаҳардаги 14 та экс­портёр корхона томонидан Буюк Бри­тания, Россия, Туркманистон, Қо­зоғистон каби дунёнинг кўз­га кўринган давлатларига маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Шунингдек, Инвестиция дастурига асосан, 15,8 миллиард сўм маб­­лағ эвазига 7 та объектда қурилиш-таъ­мирлаш ишлари олиб бо­­рилмоқда. Жумладан, 17-кичик туманда 630 ўрин­ли мактаб би­­но­­сининг қу­рилиш-монтаж ишлари жадал давом этмоқ­да. Объ­ектнинг тендер қий­мати 4,9 мил­лиард сўмни ташкил этади. Қий­­мати 3,0 миллиард сўм бўлган ви­­­лоят Перинатал марказини ре­конс­­­трук­ция қилиш ҳамда вилоят эн­док­ринология марказининг қурилиш иш­лари бошланган бўлиб, барча ло­йи­ҳа смета ҳужжат­лари тайёрланган.

Аҳолига зарур шарт-шароитлар яра­тиш мақсадида кўп қаватли уй­лар­ни қуриш ва таъмирлаш, маданий мерос объектларини тик­лаш, ижти­моий соҳа объектлари ва йўлларни таъмирлаш, темир йўл атрофи ва қаб­ристонларни ободонлаштириш иш­ларига ташкилотлар, аҳоли ҳамда банк кредитлари ҳисобидан ша­ҳар бўйича жами 60,9 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажа­рилди.

Сўнгги йилларда шаҳримиз ўзгача қиёфа касб этиб, янги қу­рилаётган кўп қаватли уй ҳисобига кўркам­ла­шиб бормоқда. Жо­рий йилда ҳам қий­мати 57,6 миллиард сўмлик 18 та 750 хона­донли кўп қаватли уй-жой фойдаланишга топширилди.

Шаҳримизда барча тармоқ ва йў­налишларда бунёдкорлик ҳамда қурилиш ишлари тизимли олиб бо­рилмоқда. Равон йўллар мил­лионлаб маблағларни тежаши ҳеч кимга сир эмас. Бу борада ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Маҳаллий бюджет ҳи­собидан жорий таъмирлаш иш­лари бўйича дастлабки манзилли дас­­турга асосан 21,6 километрлик 4 та лойиҳа киритилган. Ху­сусан, "Мурувват" МФЙ ҳудудидаги Зулфия номли кўчанинг 100 метрли йўлига 16,0 миллион сўм маблағ ажратилиб, таъмир­лаш ишлари тўлиқ якунига ет­казилди. Шунингдек, С. Айний ном­ли кўчанинг 580 метрли йўлини таъ­мирлаш учун 863,6 миллион сўм маб­лағ ажратилиб, айни кунларда таъ­мир­лаш ишлари олиб борилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мум­кин­ки, ўз Ватани билан фахр­ла­­ниш туйғуси ҳеч биримизни тарк этма­син. Яна янги юксалиш­лар довони қаршисида турибмиз. Бу йўлда юрт­дошларимиз ўз­ларининг фидокорона меҳнатлари, илмий изланишлари билан бар­чага ибрат бўлишига ишо­намиз. Қалбларимизни истиқлол­нинг ҳар бир кунида шукроналик ҳисси тарк этмасин!

Умарбек ХАЛИЛОВ,

Навоий шаҳар ҳокими.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 5865