Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун, 17 май куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўртинчи сессияси ўз ишини бошлади. Сессия кун тартибига 12 та масала киритилган.

Вилоят сайлов комиссияси раиси Ф.Рўзиқуловнинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга 2022 йил 8 май куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 55-Навоий сайлов округида бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайловларни ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг қарори билан Турсунов Нормат Тулкунович депутат этиб рўйхатга олинганлиги эътироф этилди.


Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Қобул Турсунов вилоят ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ва нишонини тақдим этди.

Кўрилганлар сони: 1538