Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Хатирчи туманидаги “Кўксарой” сув омборида бўлиб, ҳавзадаги сувнинг ҳолати ва юзага келган муаммоларни ўрганди.

Ташриф чоғида вилоят раҳбари мазкур иншоотдан сувнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш, табиат ҳодисалари оқибатида юзага келган ёрилишларни ямаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, тумандаги Лангар тоғидан оқиб тушувчи сой, булоқ ва сел сувлари тўпланишидан ҳосил бўлган “Кўксарой” сув омбори 7,5 миллион куб метргача оби ҳаётни сақлаш қувватига эга.

78 гектар майдонни эгаллаган ушбу иншоотда тўпланаётган сув миқдори ва таркибини аниқлаш, уни тақсимлаш учун замонавий ускуналар ўрнатилган. Ҳавзанинг сув бериш қуввати йилига қарийб 12 миллион куб метр бўлиб, қарийб 1000 гектар экин майдонини сув билан таъминлайди.

 

Кўрилганлар сони: 1397