Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти раҳбари Нормат Турсунов Конимехнинг Сарижал овул фуқаролар йиғинига ташрифи (https://t.me/navoiuz_official/28208) чоғида ҳудуддаги 14-умумтаълим мактаби йўлида сабоқдан қайтаётган бир гуруҳ бошланғич синф ўқувчиларини суҳбатга тортиб, уларнинг ўқишлари, касб танлаш орзулари билан қизиқди.

Ўқувчи ўғил-қизлар билан самимий суҳбатдан сўнг Н. Турсунов мактабда яратилган шароитлар билан танишди.

Хусусан, мактаб кутубхонаси, синф хоналари ва спорт залидаги шароитларни кўздан кечириб, ўқувчиларнинг ҳар бир мактабда, хусусан, марказдан олис жойлардаги мактабларда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда белгиланган йўналишлар билан тўлақонли шуғулланишлари учун зарур барча шароитларни таъминлаш энг асосий ва долзарб эканлигини таъкидлади.

- Бу ишга вилоят ҳокимлиги масъул ва шахсан ўзим яқиндан кўмак беришга ҳамиша тайёрман, - деди Н. Турсунов. - 5 та муҳим ташаббусда белгиланган йўналишларга ҳар бир ҳудудда жиддий эътибор қаратилиши керак, зеро бу ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашнинг энг мукаммал дастурий асосидир.

Кўрилганлар сони: 1463