Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов кампанияси ҳал қилувчи паллага кирди. 

Жойларда депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда. Навоий шаҳрида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари Навоий вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар ҳамда сайловчиларнинг юзма-юз мулоқотлари қизғин тус олаяпти.
Шаҳардаги 6-Жанубий сайлов округи сайловчиларининг депутатликка номзодлар билан учрашувида Жанубий маҳалласи аҳолиси, унинг ҳудудидаги корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 
Тадбирни округ сайлов комиссияси раиси Эркин Улуғов қисқача кириш сўзи билан очиб, тўпланганларни учрашувга келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Насиба Ашурова, Козим Тожиев, халқ депутатлари Навоий вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар Марҳабо Жабборова, Фирдавс Алиев, Ҳалима Суярова ҳамда Шуҳрат Яхшиевлар билан таништирди.
Шундан сўнг депутатликка номзодлар сайловчиларга ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этган ҳолда уларнинг саволларига жавоб беришди. 
– Учрашувда сайловда иштирок этаётган сиёсий партияларнинг фаолияти ва номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишдик, – дейди шу маҳаллада яшовчи сайловчи Жамила Худойқулова. – Бу эса бизнинг қайси сиёсий партия номзоди учун овоз беришда тўғри қарор қабул қилишимизга ёрдам бериши шубхасиз.

navoiypress.uz

Кўрилганлар сони: 7304