Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қишлоқларда бунёд этилаётган янги уй-жой массивлари ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартириб, одамларнинг кўркам ва шинам уйларда, барча қулайликларга эга замонавий маҳаллада осойишта, фаровон турмуш кечириш борасидаги орзу-умидларини рўёбга чиқармоқда.

Мамлакатимизда фуқаролар билан мулоқот қилишнинг самарали ва замонавий механизми йўлга қўйилгани одамларнинг ўй-фикрлари, қувончу ташвишларини ўрганиш, ҳаётий талаб ва манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга хизмат қилмоқда.

Айниқса, муҳтарам Президентимиз томонидан ногирон, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган, кам таъминланган фуқароларга намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойларнинг бошланғич бадаллари тўланган ҳолда тақдим этилаётгани халқимизга хос бўлган азалий анъаналар, меҳр-оқибат ва саховат туйғуларини ёрқин намоёни бўлмоқда.

Кармана туманининг “Мирзачарбоғ” массивида фойдаланишга топширилган 59 та уч хонали уйнинг 4 таси 1-гуруҳ ногиронлари Зоҳиджон Адилов, Шерзод Султонов, Элёр Садриддинов ҳамда 2-гуруҳ ногирони Шаҳзод Бўроновларга ихтиёрига берилди.

  Шу муносабат билан массивда ташкил этилган тадбир том маънода катта тўйга айланиб кетди.

Зоҳиджон Адилов 30 ёшда. У ногиронлигига қарамай заргарлик сиру-синоатларини ўрганиб,  ўн йилдан буён зирак, узук  ва бошқа тақинчоқларни таъмирлаб, ойлик нафақасига қўшимча даромад топади. 2 сотих ер, уч хонали уй ва барча шароитлар жамланган ушбу ҳовли наинки у балки ота-онасининг ҳам бир қувончига минг қувонч қўшмоқда.

— Имкониятим чекланган бўлишига қарамай ҳукуматимиз мени доимо қўллаб-қувватлаб, эътибордан четда қолдирмайди. Мен ҳам бошқа инсонлар каби дунёда орзу-ҳавас билан яшаяпман. Уларни рўёбга чиқаришда эса давлатимиз раҳбари ҳеч қачон ўз ёрдамини аямайди.Инсон қадр-қиммати улуғланган юртда яшаш, шукроналар айтиш ҳар биримизнинг бурчимиздир, — дейди Зоҳиджон Адилов

Бугун Навоий шаҳрининг “Тинчлик” қўрғонида жойлашган бўш турган 3 қаватли бинонинг 1-қаватида 12 нафар ногирон ва эхтиёжманд оилалар учун уй-жой, 2-қаватида эса 25 нафар кам таъминланган оила учун ётоқхона, 3-қаватида эса шу бинода яшаётган 50 нафар хотин-қизлар учун тикув корхонаси ташкил этилиб, улар муқим иш ўрни билан таъминлангани халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва саховатнинг амалий исботи бўлди.

— Эҳтиёжманд оилалар оғирини енгил қилаётган, уй билан, иш билан таъминлаётган Президентимиздан жуда миннатдор. Бу уйлар улар учун энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамига давлатимиз раҳбарининг унутилмас совғаси бўлмоқда, — дейди Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Муҳаббат Темирова.

 Кармана туманининг “Сардоба” маҳалласидаги бўш турган бинога 12 та кам таъминланган ва ногирон оилалар муқим уй-жойга эга бўлган бўлса, Нурота туманида 4 нафар ногиронларга Президентимиз томонидан бошланғич бадали тўланган арзонлаштирилган янги уйлар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Қизилтепа туманида 7 нафар ногирон ва эҳтиёжманд фуқаро ҳам янги уй-жойли бўлди.

Тадбир доирасида шу куни шаҳардаги “Хурсанд” тантаналар уйида 100 нафар ногиронга ҳаракат аравачалари топширилиб, бир пиёла чой устида мулоқот олиб борилди. Уларнинг 15 нафари 15 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 6389