Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бошқарма таркибидаги тузилмаларида бугун 80 тоннадан 220 тоннагача бўлган юкни кўтара олиш қувватига эга 920 та  кончилик машина ва механизмлари ишлаб турибди. Табиийки, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, техник хизмат кўрсатиш ҳамда эҳтиёт қисмлари билан узлуксиз таъминлаш валюта талаб қиладиган жараён. 

Шу боис НКМК раҳбарияти ўз таркибидаги бошқармаларни имкон қадар ўзимизда ишлаб чиқарилган  транспорт воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Шу асосда йил бошидан шу кунга қадар комбинат Шимолий кон бошқармасига эски техникаларни янгилаш лойиҳаси асосида тоғ-кон жинсларини қазиб олишда кўмаклашувчи 41та кончилик  механизмлари ва ёрдамчи техникалар олиб келинди.  

Яқинда эса 1-автокорхонага 16 ва 32 тонналик  “МАН” русумли автокранлар олиб келинди. Янги транспорт воситалари инновацион технологиялар асосида ишлаб, кўплаб амалиётларда жисмоний куч  талаб қилмайди. Энг муҳими ўзимизники, беминнат.

Кўрилганлар сони: 3896