Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Ниҳол” мукофоти истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.

Танловнинг шаҳар, туман саралаш босқичларида 223 нафар ёшлардан ғолибликни қўлга киритган 54 нафар истеъдодли ёшлар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Навоий шаҳар 8-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган мазкур босқичда 5 та йўналишда, жумладан, “Эстрада санъати” йўналишида 19 нафар, “Мусиқа ижрочилиги” йўналишида 15 нафар, “Мумтоз қўшиқ” йўналишида 9 нафар, “Рақс” йўналишида 10 нафар ҳамда “Опера ижрочилиги” йўналишида 1 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этдилар.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Ниҳол” мукофоти танловининг вилоят босқичида қуйидаги ёш иқтидор эгалари танлов ғолиблари деб топилди ва Навоий вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг I, II ва III даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар:

“Эстрада” йўналиши бўйича: 

2- ўрин Файзуллаева Мадина (Навоий шаҳри)

3- ўрин Деҳқонов Улуғбек (Хатирчи тумани)

“Мусиқа ижрочилиги” йўналиши бўйича:

1- ўрин Қўзиева Гуласал (Қизилтепа тумани)

2- ўрин Мирзаев Дилшод (Навоий шаҳри)

3- ўрин Нишонов Сардор (Навоий шаҳри)

“Мумтоз қўшиқ” йўналиши бўйича:

1- ўрин Саидов Боҳодир (Қизилтепа тумани)

2- ўрин Холназаров Фахриддин (Хатирчи тумани)

3- ўрин Ҳасанов Шавкат (Хатирчи тумани)

Рақс” йўналиши бўйича:

2- ўрин Бурхонова Холбека (Навоий шаҳри)

3- ўрин Абдуллаева Эъзоза (Навбаҳор тумани)

3- ўрин Дўйсибаева Айдин (Конимех тумани)

Кўрилганлар сони: 6760