Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сессия давомидаги қисқа танаффус пайтида Навоий вилояти ҳокимлиги ва Финляндиянинг Лаппеенранта шаҳри муниципалитети ўртасида видеоконференц алоқа орқали музокаралар ҳам олиб борилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ташаббуси билан ўтказилди.

Меморандумга асосан, биринчи босқичда навоийлик ўқувчиларнинг Лаппеенранта шаҳри ўқув масканларида уч йил давомида таҳсил олишлари тўғрисида томонлар келишиб олишди. Ушбу лойиҳа тўлиқлигича Финляндия томони гранти ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб олинди.

Бу нафақат икки ҳудуд балки икки мамлакат таълим тизимлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга чиқаётганлигидан далолат беради. Бу ҳамкорлик яқин келажакда Олий таълим муассасалари талабалар алмашиш ўқитувчилар малакасини оширишга муҳим қадам бўлади.

Шунингдек, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ва Лаппеенранта шаҳарларининг “биродар шаҳарлар” сифатида ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

 

Кўрилганлар сони: 2881