Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида ўтказилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови якунланди.

Уч босқичда ўтган иншолар танловида жами 30 мингдан ортиқ ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди. Мактаб, лицей-коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида икки ой давом этган танлов якунларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасидаги баҳсда  2-ўрин Ирода Баҳронова Навоий шаҳридаги 11-аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчисига насиб этди.

 

Кўрилганлар сони: 3586