Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида ўқитувчиларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 23 август куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини янада ошириш мақсадида халқ таълими тизимидаги 200 нафардан ортиқ ўқитувчилар имтиёзли автокредит асосида енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Ўтган икки йил давомида халқ таълими тизими ходимларининг 15 нафари “Давлат мукофот”лари ҳамда 80 нафардан ортиғи Халқ таълими тизимининг тармоқ мукофоти “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Жорий йилда ҳам халқ таълими ходимларидан 49 нафари Халқ таълими тизимининг тармоқ мукофоти “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда 29 нафари Халқ таълими вазирининг “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланади,  6 нафар ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишонига муносиб деб топилди.

Юксак эътироф ва мукофотларни вилоят ҳокими К.Б.Турсунов топширди.

Кўрилганлар сони: 3506