Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган, ўз йўналишида катта муваффақиятларга эришаётган, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган 48 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этди.

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар мазкур соҳани янада тараққий эттиришда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилимизнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб номланиши ҳам тадбиркорлик ва кичик бизнес мамлакатимиз иқтисодиёти-нинг асосий бўғини эканлигидан далолат беради.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳаётий қарор ва Фармонлари мазкур соҳа тараққиёти учун туб бурилиш ясади. Шу боис, тадбиркорлик иқтисодиётнинг локомотивига айланиб бораяпти.

Жойларда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ташкил этилгани ҳам бизнес вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танлови ҳам тадбиркорларни қўл-лаб-қувватлаш йўлидаги эзгу ишларнинг узвий давомидир.

Эътироф этиш жоизки, бу йилги танлов иштирокчилари орасида бизнесда аллақачон ўз ўрнига, йўналишига эга бўлган тажрибали ишбилармонлар билан бирга, интилувчан ва ташаббускор ёшлар сафи ҳам кенгайиб бораётгани ёрқин ўз исботини топди.

Мазкур кўрик-танлов ташаббускор тадбиркорларни кашф этиш, уларнинг ўзаро тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этди.

Кўрик-танловда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналиши бўйича Навоий шаҳридаги “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компанияси, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида Навоий шаҳридаги “Трайдинг сервис” корхонаси, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида “Экспорт Фиш Продукт” масъулияти чекланган жамияти, “Йилнинг энг яхши фермери” номинацияси бўйича эса Навбаҳор туманидаги “Сафо севди” кўп тармоқли фермер хўжалигига биринчи ўрин насиб этди. Шунингдек, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинацияси бўйича биринчи ўринни Нурота туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Гулмира Исломова қўлга киритиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Кўрик-танловда тадбикорлар, фермер ва ҳунармандлар томонидан миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва намойиши иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 4144