Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳрида 1996-1997 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида баскетбол бўйича мамлакат биринчилиги бўлиб ўтди. 
Ғолиб жамоа аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқининг берилиши баҳслардаги спорт курашини кескин оширди. Тажрибали мураббий Қобил Манглаев раҳбарлигидаги вилоятимиз терма жамоаси барча ўйинларда юксак маҳорат намойиш этган ҳолда биринчилик ғолиби бўлди. Совринли иккинчи ва учинчи ўринларни Самарқанд ва Наманган вилояти ўсмирлари қўлга киритишди.
– Биринчиликда ғолиб бўлганимиздан беҳад хурсандман, – дейди вилоятимиз терма жамоаси аъзоси, Навоий олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Соҳибжон Раҳматов. – Мамлакатимизда яратилган бундай имкониятлардан самарали фойдаланиб, спортимиз тараққиёти ривожига муносиб ҳиссамни қўшишга ҳаракат қилавераман.

Олимжон ФАЙЗ.

Кўрилганлар сони: 6531