Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоят филармонияси ташкил этилганиги роппа-роса бир йил тўлди. Ўтган давр мобайнида ўнлаб ёш иқтидорлиларни жамлаган ушбу бадиий жамоа 25 февраль куни пойтахтдаги нуфузли “Туркистон” санъат саройида ўзининг Республика миқёсидаги илк концерт дастурини намойиш этди.

“Баҳор нафаси” деб номланган концерт дастурида вилоят бўлинмасининг ижодий жамоалари ҳамда вилоятнинг таниқли хонанда ва созандалари концерт меҳмонлари сифатда иштирок этдилар.

–  Энг муҳими, чиқишларнинг барчаси жонли тарзда ижро этилди. Қолаверса, Тошкентда ўқиётган навоийлик талабалар ҳамда барча санъатга мухлис бўлган юзлаб юртдошларимиз бизни салкам икки соат давомида олқишлаб, қўллаб-қувватлаб туришгани барчамизни илҳомлантирди, – дейди Навоий вилоят филармонияси директори Раҳмиддин Тоҳиров.

Навоий вилоят ҳокимлиги томонидан ёш исътедодли санъаткорларнинг бу каби қўллаб-қувватлангани, уларнинг айнан, катта саҳнага чиқиш кўникмаларини оширибгина қолмай, санъаткорларнинг ижро маҳоратларини янада ошириши, санъатга бўлган иштиёқ ва рағбатларини янада юксалтириши шубҳасиздир.

 

Кўрилганлар сони: 3268