Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

"Сўғдиёна" спорт саройида "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий филиали ташаббуси билан "Нафосат олами" шиори остида бадиий гимнастика бўйича "Соғлом авлод учун" IV спорт фестивали бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиз ҳамда Жиззах, Бухоро, Зафаробод шаҳарларидан 100 нафардан ортиқ 2003-2009 йилларда туғилган ўқувчи қизлар иштирок этди. Икки кун давом этган му­собақани бош ҳакам, бадиий гимнастика бўйича тажрибали мураббий Ирина Бутко баҳолаб борди. Натижаларга кўра, навоий­лик спортчи қизлар Ж. Баҳриддинова, Н. Ҳа­санова, М. Зиёдуллаева, М. Маҳмудова, Р. Рў­зиқулова, З. Рустамова, Д. Дил­муро­дова, Б. Шарофиддинова, А. Вапаевалар ўз ёш тоифаларида 1-ўринни қўлга киритишди. Бухоролик М. Давронова, Л. Ангелиналар ҳам ғо­либлар сафидан жой олишди. Фахрли ўрин соҳибларига диплом, медаль ва эсда­лик совғалари топширилди.

Фарҳод ЗАМОНОВ,

филиал ходими.

 

Кўрилганлар сони: 7445